Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

АВ харид қилиш: бошланғич қийматни шакллантирамиз

 

Корхона қиймати 70 520 000 сўмлик генераторни сотиб олди. Шартномада қуйидагилар қўшимча равишда алоҳида позицияда кўрсатилган:

1) антифриз (8 л) – 128 000 сўм;

2) мотор мойи (6 л) – 282 000 сўм;

3) дизель ёқилғиси (50 л) – 325 000 сўм;

4) куч кабели (40 м) – 1 125 000 сўм;

5) монтаж қилиш ва улаш ишлари – 2 200 000 сўм.

Шартноманинг умумий қиймати 74 580 000 сўмни ташкил этади.

Антифриз, мотор мойи, дизель ёқилғиси ва куч кабелидан генераторни фойдаланишга жорий этишдан олдин синаш чоғида улаш ва ишга тушириш учун фойдаланилган.

Генераторни асосий восита сифатида қандай қиймат бўйича ҳисобга қабул қилиш керак?

Бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш лозим?

П.Песиева.

 

Янги ускунани харид қилиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш билан боғлиқ барча зарур харажатлар 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди; Йўриқноманинг 69-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Кейинчалик ушбу харажатлар асосий воситанинг бошланғич қийматини шакллантиради.

Бошланғич қиймат – асосий воситаларни барпо этиш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга жорий этиш харажатлари ҳамда активдан белгиланган мақсадга кўра фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар.

Генератор – электр энергияси ишлаб чиқарувчи ёки бир турдаги энергияни бошқасига айлантирувчи жиҳоз. Техник ҳужжатларда кўрсатилган турли параметрларга эга ҳар хил турдаги генераторлар мавжуд.

Техник ҳужжатларга кўра генераторни фойдаланишга жорий этиш учун олдиндан синовдан ўтказиш талаб этилмаса, сиз санаб ўтган ёқилғи-мойлаш материаллари 1030-«Ёқилғилар» счётида ҳисобга олинади.

Генератор техник кўрсаткичларига кўра олдиндан синовдан ўтказган ҳолда ишга тушириш-созлаш ишларини талаб этса, бундай ишлар учун зарур миқдордаги ёқилғи-мойлаш материаллари қийматини асосий воситанинг бошланғич қийматини шакллантириш учун 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» капитал қўйилмалар счётига киритиш лозим. Генераторни монтаж қилиш ва улаш ишларига ҳақ тўлаш, шу жумладан бунинг учун зарур миқдордаги куч кабели қийматини ҳам 0820-счётга киритиш керак.

 

Бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Генераторни харид қилиш ва уни фойдаланишга жорий этиш бўйича барча харажатлар: генераторни монтаж қилиш ва олдиндан синаш учун фойдаланилган антифриз, мотор мойи, дизель ёқилғиси, куч кабели акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Генератор асосий воситалар таркибида фойдаланишга жорий этилди

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 186 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика