Светофорнинг яшил чироғида ўтаётганимда ДЙҲХХ инспектори тўхтатди.
Чорраҳада тартибга солувчи турган бўлса, светофорга эмас, балки унинг ишораларига эътибор қаратиш кераклиги ростми?
Марьям Х. Тошкент ш.
– Ҳа, ҳатто светофор ишоралари, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига зид келган ҳолларда ҳам йўл ҳаракати қатнашчилари – ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам тартибга солувчининг ишораси ва кўрсатмаларига амал қилишлари керак.
Бироқ светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак (ЙҲҚнинг 43-банди).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.