Кундузи мотоцикл чироғини ёқиш керакми?
Э.Мермикулов. Тошкент ш.
– Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:
√ транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
√ йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
√ болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
√ хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
√ механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
√ мотоцикл ва мопедларда (ЙҲҚнинг 138-банди).
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.