Norma.uz

Жаримани бекор қилиш мумкин

 

Ташкилот автомобилни ижарага берган (ижара шартномаси нотариал тасдиқланган). ДЙҲХБдан ижарага берувчи номига ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлаш ҳақида хабарнома келди. Бироқ ижарага берувчи айни пайтда ушбу мол-мулкка эгалик қилмайди, сабаби уни ижарага берган.

Жаримани ким тўлаши керак – ижарага берувчими ёки ижарага олувчими?

Замира, бухгалтер.

 

Жаримани автотранспорт воситасининг мулкдори (ижарага берувчи) тўлаши керак.

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир (ФКнинг 164-моддаси).

Махсус автоматлаштирилган фото– ва видеоқайд этиш техника воситалари орқали ЙҲҚ бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган қоидабузарлик қайд этилган тақдирда, ундан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТКнинг 17-1-моддаси 1, 2-қисмлари).

Кўриб чиқилаётган ҳолатда жаримани автотранспорт воситасининг мулкдори (ижарага берувчи) тўлаши керак. Бироқ у ЙҲҚни бузмаганлигини ҳисобга олган ҳолда масалани 2 хил йўл билан ҳал этиш мумкин.

1. Транспорт воситасининг мулкдори қуйидаги ҳолларда ўзига тегишли автомобилдан фойдаланиб содир этилган ЙҲҚ учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади:

агар автомобилга ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса;

√ мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса (МЖТКнинг 17-1-моддаси 4-қисми).

Яъни автомобиль ижарага берилганлиги сабабли мулкдор жавобгарликдан озод қилиниши шарт. Бунинг учун у маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиши ва унда автотранспорт ижарага берилганлигини кўрсатиши лозим. Шикоятга ижара шартномаси нусхасини илова қилиш зарур.

2. Мулкдор ЙҲҚ бузилганлиги учун жаримани тўлаши мумкин. Шундан сўнг у ижарага олувчига жарима тўлашга сарфлаган харажатларини қоплаш талаби билан ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақли (ФКнинг 1001-моддаси).

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1264 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика