Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Жамоа шартномасига мувофиқ тўловлар

 

Ташкилотимиз бюджет ҳисобига молиялаштирилади. Жамоа шартномасида йўлкира учун компенсация тўланиши назарда тутилган. Барча турдаги транспортга йўл карточкаси 120 минг сўм туради. Ташкилотимизда эса маблағлар чекланганлиги сабабли ходимларга йўлкира учун компенсация 80 минг сўм миқдорида тўланади (жамоа шартномасига мувофиқ).

Йўлкира учун компенсация йўл карточкаси қийматидан кам миқдорда тўланиши тўғрими?

Е.Образкова, бухгалтер.

 

Йўлкира учун компенсация жамоа шартномасида белгиланган миқдорга мувофиқ келиши керак.

Жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир (МКнинг 29-моддаси). Мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги жамоа шартномаси тузиш принципларидан бири ҳисобланади (МКнинг 30-моддаси). Яъни йўлкира учун компенсация жамоа шартномасида белгиланган миқдорда тўланиши зарур.

Жамоа шартномасида назарда тутилган тўловлар ўзгартирилиши мумкин. Бунинг учун иш берувчи йўлкира учун компенсация тўлаш юзасидан жамоа шартномасига ўзгартиришлар лойиҳасини муҳокама қилиш ва лойиҳани келгусида тасдиқлаш мақсадида касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан биргаликда меҳнат жамоаси йиғилишини ташкил этиши керак (МКнинг 31-моддаси 4-қисми).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1097 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика