Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Божхона

Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас

 

Ўзбекистон Президентининг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида шундай рақамлар келтирилди:

√ уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 млн аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 млн дан зиёди фронтга сафарбар этилган. Бу ўша пайтдаги халқимизнинг 22 фоизини, меҳнатга яроқли аҳолининг эса ­40-42 фоизини ташкил этарди;

√ урушда ўзбекистонлик жангчилардан 500 мингдан кўпроғи – фронтга сафарбар этилганларнинг ҳар учтасидан бири ҳалок бўлди, 60 мингдан ортиқ ҳамюртимиз ногирон бўлиб қайтди;

√ урушда қатнашган 120 мингдан ортиқ Ўзбекистон фарзанди жанговар орден ва медалларга сазовор бўлган. Уларнинг 280 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан, 82 нафари эса учала даражадаги «Слава» ордени билан мукофотланган;

√ ўлкамизга эвакуация қилинган юздан зиёд завод ва фабрикаларни ишга туширишда ишчи ва муҳандислар билан бирга аёллар ва кексалар, ўспирин болалар мардлик ва матонат билан меҳнат қилдилар;

√ уруш даврида халқимиз томонидан фронтга 2 мингдан зиёд самолёт, кўплаб қурол-яроғ, юзлаб ҳарбий-санитария поездлари, дала ошхоналари, палаткалар, жуда катта миқдордаги озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилди;

√ Ўзбекистон меҳнаткашлари тўплаган маблағлар ҳисобидан ўнлаб ҳарбий самолёт ва танклар, жанговар машиналар барпо этилди;

√ 1941–1945 йилларда мамлакатимиз собиқ Иттифоқ миқёсидаги улкан госпиталга айланди. Бу ерда минг-минглаб жангчилар даволаниб, уруш ва меҳнат фронтларига қайтдилар.

√ Ўзбекистон уруш туфайли уй-жойи, ота-онаси ва қариндошлардан ажралган, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 млн кишини ўз яқинларидек кутиб олди. Уларнинг 200 минг нафари болалар эди. Юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олди. Охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди.

 

«Ҳаммамизга аёнки, бу дунёда тинчлик ва омонлик, бахту саодат барқарор бўлиши учун инсон ўзини аямасдан кураш олиб бориши, фидокорона меҳнат қилиши керак, – деди Президентимиз тантанали маросимга ташриф буюрган уруш қатнашчиларига қарата. – Сизларнинг юксак жасорат ва матонатингиз, бутун ҳаётингиз бунга яққол мисол бўла олади.

Бугун фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотирасини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир...

Айни вақтда мустақил Ватанимиз озодлиги, эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимизнинг номларини ҳам ҳурмат ва эҳтиром билан эсга оламиз. Уларнинг оила аъзолари, фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз, деб биламиз».

Дарвоқе, истиқлол йилларида мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага бўлган муносабат тубдан ўзгарди. 1997 йилдан буён 9 май республикамизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан «Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас» шиори остида ўтказилган тадбирда бошқарма раҳбарияти, Ўзбекистон Божхона хизмати фахрийлари уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлинмаси ва шахсий таркиб ­аъзолари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 95 ёшга кирган устоз педагог Рашид Раҳмонов билан учрашув ташкил этилди.

Байрам арафасида вилоят божхона бошқармаси ва постлари ўртасида ўтказилган мини футбол спорт мусобақаси ғолиб ва фаол иштирокчилари ҳам тақдирланди. Унда «Самарқанд аэропорт» чегара божхона пости жамоасига I-даражали диплом ва мусобақанинг кубоги топширилди.

Шунингдек Самарқанд вилояти божхона бошқармасида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона ходимларининг хонадонларига ташриф буюрилди ва оила ­аъзоларининг кўнгли кўтарилди.

 

***

Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланди – тизимда фидокорона хизмат қилиб, ҳаётини юртимиз иқтисодий сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон қилган ўғлонлар оиласидан хабар олинди.

 

Хусусан, собиқ божхона хизмати старшиналари Фарҳод Отамуродов, Самандар Ҳабибов ҳам ана шундай бурчга содиқ инсонлардан эдилар. Ҳамкасабалар уларнинг хонадонида бўлиб, ота-онаси кўнглини кўтаришди, фарзандларига оталарининг нақадар мард ва фидойи, ўз юрти ва касбини жондан севган ходим эканлигини айтиб ўтишди.

 

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари божхона бошқармалари Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Прочитано: 1409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика