Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Жавоб берамиз

Ички аудитор учун иш ҳақи

 

Акциядорлик жамиятида ички ­аудит хизмати ташкил этилган. Штат жадвалига кўра у 8-разрядли аудитор. Бироқ ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга кўра аудитор барча турдаги битимлар бўйича хулосалар бериши, қонун ҳужжатларини билиши ва жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини баҳолай олиши керак.

Жамият аудитор учун АЖ раҳбари ўринбосари даражасида тариф разрядини белгилаши мумкинми, аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қандай тизимлари мавжуд?

Разряд белгилаш ва ички аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлаш суммасига доир қандай чекловлар мавжуд?

Н.Мирсаитова,

АЖ бош бухгалтери.

 

Ички аудиторнинг меҳнат ҳақи миқдори ва уни тўлаш тизими кузатув кенгаши билан келишувга кўра белгиланади ва муайян энг юқори миқдор билан чекланмайди.

Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек давлат ва давлат-акциядорлик корхоналари учун разрядлар ва тариф коэффициентлари белгиланган Ягона тариф сеткасини (ЯТС) (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарори) қўллаш мажбурий ҳисобланади. Бошқа хўжалик ҳисобидаги корхоналар молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида ЯТСни қўллашлари ва оширилган тариф коэффициентларини белгилашга ҳақлилар (ВМнинг 11.01.2012 йилдаги 6-сон қарори 2-банди).

Қонун ҳужжатларида ички аудиторлар учун, масалан, бюджет муассасаларининг айрим тоифадаги ходимлари учун бўлганидек, махсус тариф сеткаси ёки махсус тариф разрядлари назарда тутилмаган.

Ички аудит хизмати корхонанинг таркибий бўлинмаси ҳисобланишига қарамай, бевосита унинг кузатув кенгашига бўйсунади. Хизмат раҳбари ва унинг ходимлари корхона кузатув кенгашининг қарорларига кўра лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатилади, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорлари белгиланади (Низомнинг 11-банди, ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова).

Шу сабабли кузатув кенгаши жамиятда ЯТС ихтиёрий равишда қўлланганда оширилган тариф разрядлари ёки коэффициентларини белгилашга ҳақли. ЯТС мажбурий равишда қўлланганда эса – ички аудитор хизматига қўшимча тўловлар ва устамаларни. Бунда устама нима учун: масалан, ушбу соҳадаги илмий даража, катта иш тажрибаси, халқаро сертификатлар ва бошқалар сабабли белгиланишини кўрсатиш зарур.

ЯТС бўйича тариф ставкалари ва иш ҳақи ходимларнинг малакаси ва разрядига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам даражасини кафолатлашини ёддан чиқармаслик лозим. Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади ва унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-моддаси).

 

Анжелика НАМ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 2112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика