Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 15 / Ташқи иқтисодий фаолият

Ўзимизда бор-ку, муқобилини хориждан келтиришдан не наф?

 

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мавжуд хом ашё ва материалларни замонавий технологиялар асосида шу ернинг ўзида қайта ишлашни ташкил этиш мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг устуворликларидан ҳисобланади. Бундан кўзланган асосий мақсад – ички бозорга рақобатбардош маҳсулот таклиф этилиши эвазига импорт ҳажмини камайтириш, катта миқдордаги валютани иқтисод қилиб, қўшимча иш ўринларини кўпайтиришдан иборат.

 

Экспортни ошириш ва импортни қисқартиришга доир ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз шу пайтгача мамлакатимизга кириб келаётган маҳсулотлар импорти таҳлил қилинмагани, ушбу соҳада назорат ўз ҳолига ташлаб қўйилганини қаттиқ танқид қилган. Хусусан, катта миқдорда валюта эвазига хориждан олиб келинган баъзи маҳсулотлар айни пайтда ўзимизда ҳам кенг миқёсда ишлаб чиқарилаётгани ёки шунга шароит бор экани, аммо бу жиҳат анча вақтдан бери эътиборга олинмагани, маҳаллийлаштириш дастурлари кўзбўямачилик учун ижро этилгани қайд қилинган.

Ҳақиқатан ҳам юртимизда маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чоралар амалга оширилаётганига қарамай, ўзимизда муқобили бор бўлган товарларни четдан импорт қилиш ҳолатлари учраб туради. Мисол учун, ўтган йили Қашқадарё вилоятига ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан қиймати 391 млн 381 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар импорти амалга оширилган. Унинг таркибида технологик жиҳозлар, бутловчи қисмлар асосий ўрин эгалласа-да, ноозиқ ва озиқ-овқат маҳсулотлари улуши ҳам салмоқли. Боз устига, импорт қилинаётган кўплаб маҳсулотларнинг турдошлари бугунги кунда воҳамиз ишбилармонлари томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

– Бундай «палапартиш импорт»га йўл қўйган корхона ва ташкилотларнинг вилоятимизда борлиги, албатта, ачинарли ҳол, – дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Мейли Аманов. – Улар бунинг учун божхона имтиёзларидан ҳам фойдаланган. Масалан, айрим йирик саноат корхоналари умумий қиймати 200 минг АҚШ долларидан зиёд ҳар хил турдаги махсус кийим-кечакларни импорт қилган. Ваҳоланки, сўнгги вақтда ҳудудда тўқимачилик, тикувчилик тармоғи жадал ривожланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ўзимизда ўнлаб топилади.

Бугун ҳаммамиз бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида яшаяпмиз. Шундай экан, маҳсулотни импорт қилишдан олдин ички бозорни жиддий ўрганиш, муайян турдаги маҳсулот мамлакатда умуман ишлаб чиқарилмаса, аввало, маҳаллий тадбиркорларга бу борада таклиф бериш мақсадга мувофиқдир. Шу орқали маҳаллий ишбилармонлар қўллаб-қувватланишига, янги қувватлар барпо бўлишига эришилади, аҳолининг бандлик даражаси ошади.

Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида эндиликда вилоят ҳокими бошчилигида ҳудудда импортни камайтириш бўйича комиссия фаолияти ташкил этиладиган бўлди. Комиссия корхоналар кесимида импортни таҳлил қилиш, беҳуда валюта сарф этилишига йўл қўйган шахсларни аниқлаш билан шуғулланади.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика