Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 15 / Бухгалтерга тавсиялар

Фирма импорт автомобиль сотиб олди

 

Автомобиль ҳашам эмас, ҳаракатланиш ва юк ташиш воситасига айланиб улгурди. Кўпгина ташкилотлар ўз автомобили ёрдамида зарурий ташиш ишларини бажаради. Қандай транспорт воситасини, қанча ва қаердан сотиб олиш каби масалаларни раҳбар ҳал қилади. Улар фаолият турига боғлиқ, ташкилотнинг ишлаб чиқариш зарурати ва молиявий имкониятига қараб белгиланади.

Автомобиль сотиб олинганда уни тўғри расмийлаштириш лозим.

 

Божхонада расмийлаштирамиз

Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилган товар фақат «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгандан кейин ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолиши мумкин (БКнинг 55-моддаси).

Барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва божхона тўловлари тўланган тақдирда (уларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳоллари бундан мустасно) автомобиль ушбу режимда расмийлаштирилади (БКнинг 56-моддаси).

Расмийлаштириш учун божхона органига қуйидагиларни тақдим этиш зарур (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат):

√ божхона юк декларацияси ва божхона қиймати декларацияси. БЮД ва БҚД декларант ёки божхона брокери томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш шартномасига асосан расмийлаштирилади;

√ товарга илова қилинадиган ҳужжатлар:

автомобиль сотувчиси ёзиб берган ҳисобварақ-фактура (инвойс);

автомобиль сотувчи мамлакатидан олиб чиқилаётганда расмийлаштирилган юклаб ортиш ва ўраб-жойлаш варақлари;

битимни тасдиқловчи ҳужжатлар (импорт контракти, олди-сотди шартномаси);

ташишда олиб юриладиган транспорт ҳужжатлари;

√ олиб кирилаётган автотранспортнинг келиб чиқиш сертификати – товар келиб чиққан мамлакат тўғрисида аниқ далолат берувчи ҳужжат (шу жумладан электрон шаклда). У манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича тақдим этилади. Сертификат мавжуд бўлмаганда божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилади (БКнинг 366-моддаси).

Божхона декларацияси ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб 3 иш куни давомида божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Олиб кирилган автотранспорт воситаси «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, унинг эгасига Автотранспорт воситаси олиб кирилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга ва тартиб рақамига эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади.

Импорт автомобилни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу гувоҳнома бўлиши зарур. У 10 кун муддат ичида ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши керак (АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­52–54-бандлари).

 

Божхона тўловларини тўлаймиз

Божхона тўловлари транспорт воситасининг божхона қиймати ёки физик кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Улар божхона декларацияси қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда миллий валюта – сўмда тўланади.

Автомобиль импортида юридик шахслар қуйидаги божхона тўловларини тўлайдилар:

божхона божи. 1.10.2017 йилдан буён Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон қарори билан белгиланган Импорт божхона божи ставкалари амал қилади;

акциз солиғи. 1.10.2017 йилдан буён Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон қарори билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акцизга тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари амал қилади. Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексининг VIII бўлими билан белгиланади;

қўшилган қиймат солиғи. Автотранспорт импортида солиқ солинадиган базага божхона қиймати, божхона божи ва акциз солиғи киритилади. Импорт товарлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексининг VII бўлими билан белгиланади;

божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари. Улар ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарорига иловада белгиланган йиғим объекти ва ставкалар асосида ҳисоблаб чиқарилади.

Импорт қилинган автомобилни божхонада расмийлаштириш чоғида тўланган барча божхона тўловлари унинг харид қийматида ҳисобга олинади.

 

Божхона божи ставкаларини қўллаймиз

Қўлланиладиган божхона божи ставкаси олиб кирилаётган товарнинг келиб чиқиш мамлакатига боғлиқ. Қуйидаги ҳужжатлар имзоланган мамлакатлардан келиб чиққан товарларга нисбатан:

● эркин савдо режими тўғрисидаги битимлар – божхона божи қўлланмайди (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат);

● энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар – божхона божининг базавий ставкалари қўлланилади (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат).

Қолган давлатлардан келиб чиққан, шунингдек божхонада расмийлаштириш пайтида келиб чиққан жойи аниқ белгиланмаган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилади.

 

Автомобилни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказамиз

Автотранспорт воситаси «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида у ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт (2156-сон Низомнинг 54-банди).

Божхона органи томонидан берилган Автотранспорт воситаси олиб кирилганлиги тўғрисида гувоҳнома импорт қилинган автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Импорт қилинган автомобилни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Бошланғич қийматини белгилаймиз

Асосий воситалар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади. У сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

Импорт бўйича олиб кирилган асосий воситаларнинг хорижий валютадаги қийматини БЮД эркин муомалага чиқариш режимида тўлдирилган санадаги ЎзР МБ курси бўйича қайта ҳисобланг (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМСнинг 13-банди).

Импорт қилинган автомобилнинг харид қийматини қуйидаги формула ёрдамида аниқланг:

С = Кс + Т + Пр., бунда:

С – импорт автомобилнинг харид қиймати;

Кс – автомобилнинг контракт қиймати. У БЮД «Эркин муомалага чиқариш» режимида тўлдирилган санадаги Марказий банк курсидан келиб чиқиб аниқланади;

Т – божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС, акциз солиғи, божхона йиғимлари).

Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилган автомобиль бўйича уни божхонада расмийлаштириш пайтида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди. У автомобилнинг харид қийматига киритилади;

Пр. – импорт автомобилни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.

Ушбу харажатларни Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.1.12-банди, 5-сон БҲМСга мувофиқ шакллантиринг.

Ҳақ эвазига сотиб олинган автотранспорт воситаларининг бошланғич қийматини 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинг.

 

Автомобиль келиб тушишини расмийлаштирамиз

Автомобиль келиб тушишини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.

Бунинг учун корхонада раҳбар томонидан тайинланадиган комиссияни ташкил этинг. Комиссия қабул қилиш-топшириш далолатномасини (АВ-1 шакли) тузади. Унда автомобиль номи, ишлаб чиқарилган йили, қисқача тавсифи (кузов рақами, двигатель, шасси рақами), бошланғич қиймати, берилган инвентарь рақами ва аналитик ҳисоб учун зарур бошқа маълумотларни кўрсатинг. Далолатномага транспорт воситасининг техник ҳужжатлари, квитанциялар, чеклар ва уни рўйхатдан ўтказишда расмийлаштирилган бошқа ҳужжатларни илова қилинг.

Далолатномани 1 нусхада тузинг. Уни комиссиянинг барча аъзолари имзолаши, ташкилот раҳбари тасдиқлаши лозим. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни бухгалтерияга топширинг. Улар асосида автомобилга АВ-6 шаклидаги асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентарь карточкаси очилади.

 

Келиб тушишни бухгалтерия ҳисобида акс эттирамиз

Автомобилнинг асосий воситалар таркибига киритилишини қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Автомобиль сотиб олиниши акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Олди-сотди шартномаси, импорт контракти,

«Эркин муомалага чиқариш» режимидаги БЮД

Божхона тўловлари тўланиши ва автомобилни божхонада расмийлаштириш харажатлари акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Тўлаганлик тўғрисидаги квитанция, счёт, банк кўчирмаси

 

Автомобилни ДЙҲХХда давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари ва Йўл жамғармасига йиғим тўланиши акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Тўлаганлик тўғрисидаги квитанция, счёт, банк кўчирмаси

 

Автомобиль бошланғич қиймати бўйича кирим қилинди

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

 

Автомобиль етказиб берувчиси билан хорижий валютада ҳисоб-китоб қилганда юзага келган курс фарқларини акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Импорт қилинган автомобиль ҳақи хорижий валютада тўлангани акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Валюта счёти»

 

Тўлов топшириқномаси

 

Импорт қилинган автомобиль ҳақи хорижий валютада тўланганда юзага келган курс фарқлари акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари

 

 

 

Корхона ўз хорижий валютасига эга бўлмаса, унинг банкдан сотиб олинишини акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Хорижий валюта сотиб олиш учун маблағлар ўтказилди

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Хорижий валюта сотиб олишга банк билан тузилган шартнома

 

Хорижий валютани Марказий банк курсидан юқори курсда сотиб олишда курс фарқи акс эттирилди

 

5210-«Валюта счёти»;

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари

 

Хорижий валютани Марказий банк курсидан қуйи курсда сотиб олишда курс фарқи акс эттирилди

 

5210-«Валюта счёти»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари

 

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1859 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика