Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 15 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

 

2018 ЙИЛ МАЙ

 

3 МАЙ

2018 йил апрель ойининг III ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

5 МАЙ6

2018 йилнинг апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 МАЙ6

2018 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1-қисм)

 

10 МАЙ

2018 йилнинг май ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда, 1-қисм; 240-модда)

2018 йилнинг май ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2018 йилнинг апрель ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

2018 йилнинг апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

2018 йилнинг I чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди)

 

13 МАЙ6

2018 йил май ойининг I ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

14 МАЙ

2018 йилнинг апрель ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)

 

15 МАЙ

2018 йилнинг апрель ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди)

 

23 МАЙ

2018 йил май ойининг II ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

24 МАЙ

2018 йилнинг апрель ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

2018 йилнинг апрель ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 МАЙ

2018 йилнинг апрель ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)

2018 йилнинг апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг апрель ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2018 йилнинг апрель ойи учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 315-модда, 2 ва 3-қисмлар)

2018 йилнинг апрель ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2018 йилнинг апрель ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

2018 йилнинг апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2018 йилнинг апрель ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, 7-қисм)

 

____________

 

1Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

2Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари.

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Ҳар чоракда, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган кундан кечиктирмай ҳисоб-китобни тақдим этадиган ҳамда солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

5Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

6Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 1448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика