Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Мулкдорни белгиланг

 

Мен квартира сотиб олиб, уни онамнинг номига расмийлаштирдим. 2 йилдан кейин онам вафот этди, биз ҳанузгача меросни расмийлаштирмадик. Ҳозир бу квартира бузиладиган уйлар қаторига қўшилди, у ерда эса келиним ва унинг қизи пропискадан ўтган.

Бузиладиган уйлар қаторига қўшилган квартира ўрнига янги квартира олиш учун унга меросни расмийлаштириш зарурми?

Д.Отажонова.

 

– Мазкур вазиятда меросни расмийлаштирган мақсадга мувофиқ.

Қонун ҳужжатларида мулкдорларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу бузилаётган уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга барча қулайликлари бўлган тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилиши назарда тутилган бўлса ҳам (Уй-жой кодексининг 27-моддаси), бироқ ҳуқуқий механизм ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун мулкдорнинг ўзи мавжуд бўлишини талаб этади.

Чунончи, турар жой олиш учун бузилаётган уй (квартира) эгаси бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда оила аъзолари ёки бошқа биргаликда яшайдиган (рўйхатдан ўтган) шахслар билан келишган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига ўзига бузилган уй-жой ўрнига турар жой ажратиш тўғрисида ариза бериши керак. Аризада оила таркиби, доимий яшайдиганлар сони, турар жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони олиш учун имтиёзлар кўрсатилади (ВМнинг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 16-банди).

Кўрилаётган вазиятда мулкка бўлган ҳуқуқлар лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги сабабли, турар жойга ҳуқуқ эгасининг ўзидан ташқари, бошқа шахслар юқоридаги аризани беришга ваколати бўлмаган шахслар деб тан олиниши мумкин.

Шу тариқа, ортиқча вақт сарфлаш ва бюрократик оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида меросни расмийлаштирган мақсадга мувофиқ.

Шуни назарда тутиш лозимки, уй (квартира)ни бузиш фақат томонларнинг келишуви бўйича мулкдорга бузилаётган уй (квартира) ўрнига турар жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

Айрим ҳолларда, бузилаётган уй (квартира) эгасининг розилигига кўра тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишли қарорда уйларни топширишнинг аниқ муддатини кўрсатган ҳолда қурилаётган уйлардан турар жой берадилар (Низомнинг 18-банди).

 

Маҳкам Воҳидов, «Norma Online» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1471 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика