Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Хўжалик юритиш қоидалари

«Икки бошли» хорижий фуқаро

 

Хорижий фуқаро иккита ваколатхона бошлиғи бўлиши ва иккита аккредитация карточкасига эга бўлиши мумкинми?

М.Саидаҳмедова.

 

– Ҳа, хорижий фуқаро бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасидаги хорижий компанияларнинг иккита ваколатхонаси бошлиғи бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий ваколатхоналар тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда (Низом, ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова) биргина хорижий фуқаро раҳбарлик қила оладиган ваколатхоналар сони бўйича чеклов назарда тутилмаган.

Ваколатхона бошлиғи хорижий компания тайинлайдиган ёки ишга қабул қиладиган ёлланма ходим ҳисобланади. Ўзбекистонда ходим бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашга ҳақли (МКнинг 72-моддаси 4-қисми). Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мамлакатимиз ҳудудида ишлаётган чет эл фуқароларига ҳам татбиқ этилади (МКнинг 11-моддаси).

Шу сабабли хорижий фуқаро бир вақтнинг ўзида иккита ваколатхонада: бирида – асосий иш жойи бўйича, бошқасида – ўриндошлик асосида раҳбарлик қилиши мумкин. Бунда хорижий шахсга иккита шахсий аккредитация карточкаси берилади, чунки ҳар битта карточка фақат аккредитация қилинган ваколатхонада меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини беради (Низомнинг 31-банди).

 

Тимур Муминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика