Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / 2017 йил – халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Тадбиркорга кенг имконият

Мамлакатимизда интернет тармоғида Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолиятининг йўлга қўйилгани, жойларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш бўйича «ягона ойна» марказлари иш олиб бораётганидан халқимиз мамнун.

Ахборот-коммуникация технологияларининг жамият ва давлат ҳаётига кенг татбиқ этилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ортиқча югур-югур ва турли сансалорликлардан фориғ этмоқда. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ўрни салмоқли бўлаётир.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 290 турдан зиёд хизмат кўрсатилмоқда. Тадбиркорлик йўналишида, хусусан, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун онлайн ариза юбориш, юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш учун онлайн ариза юбориш, фермер хўжалиги, оилавий тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн тарзда ариза бериш сингари йигирма турга яқин хизмат тақдим этилмоқда.

2016 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ягона портал орқали тадбиркорлик субъектларидан 515 мингдан зиёд ариза келиб тушгани мазкур электрон ресурснинг мамлакатимиз ишбилармонларига кўмакчи бўлаётганидан далолат беради.

Ягона порталда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликка тегишли ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиш имкониятини берадиган махсус тизим ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозир ушбу тизим regulation.gov.uz манзилида фаолият кўрсатмоқда. Фойдаланувчилар томонидан билдирилган изоҳ ва таклифлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади. Фойдаланувчилар амалдаги норматив ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсир этишини Ягона порталда жойлаштирилган махсус сўровномани тўлдирган ҳолда баҳолашда ҳам иштирок этишлари мумкин.

Портал давлат органлари фаолияти очиқлиги самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда тизимга 850 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат муҳокама учун жойлаштирилган.

Маҳаллий веб-ресурсларни, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 120 давлат органи томонидан тақдим этилган 2 100 дан зиёд маълумотлар тўплами порталга жойлаштирилган.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида аҳолига қулай бўлган жойда, барча шарт-шароитга эга 194 «ягона ойна» маркази фаолият кўрсатмоқда.

Республикамиз Президенти ­Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида ушбу марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш вазифаси қўйилган бўлиб, бу тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шакллари янада кенгайиши, бюрократик тўсиқлар барҳам топишига хизмат қилади.

2016 йилда марказларга 75 мингдан ортиқ мурожаат тушган бўлса, уларнинг барчаси вақтида ечимини топди. Мурожаатларнинг аксарият қисми Андижон, Хоразм, Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан келган.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «ягона ойна» маркази хизматларининг паспортлари, намунавий шакллар ва бланкалари кўчириб олиш учун қулай бўлган форматларда жойлаштирилгани тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилганлар учун қўшимча енгиллик яратмоқда. Эндиликда бўлажак тадбиркорлар марказга келишдан аввал керакли ҳужжатларни тайёрлаб келиш имконига эга бўлди.

Мамлакатимизда «Электрон ҳукумат» йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида яна бир аҳамиятли лойиҳа – «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси негизида Электрон лицензиялаш портали синов тариқасида ишга туширилди.

Ушбу портал орқали транспорт, архитектура ва қурилиш, биржа, риэлторлик фаолияти, ломбард, лотерея, маданият, ноширлик фаолияти, реклама, қимматбаҳо металл ва тошлар айланмаси, савдо, божхона, банк, суғурта, қимматли қоғозлар, микрокредитлаш, нефть-газ комплекси ва минерал ресурслар, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария, аудит, баҳолаш хизмати ва адвокатлик фаолияти, ахборот технологиялари, криптоҳимоялаш, ЭҲМ учун дастур ва тизимлар, таълим, спорт, туризм сингари йўналишлардаги маълумотларни олиш, лицензия ҳамда рухсат берувчи жараёнларни амалга ошириш мумкин.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика