Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Хўжалик юритиш қоидалари

Пулларимни қайтаринг!

 

Муассис, у ҳам директор, ўз маблағларига материаллар сотиб олди. Энди сарфланган суммани пластик карточкага қоплашни сўраяпти. Муассис сотиб олиб, фирмага топширган материаллар қийматини унинг пластик картасига қайтариш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим?

О.Худоёрова.

 

– Пул маблағлари қайтарилишини икки хил усулда расмийлаштириш мумкин.

Биринчиси. Ташкилот билан муассис ўртасида материалларнинг олди-сотди шартномасини тузиш мумкин. Сўнг олди-сотди шартномасида назарда тутилган материаллар қиймати муассисга тўланади. Бунда битим бир марталик тусга эга бўлиши керак, чунки муассиснинг (жисмоний шахснинг) юридик шахсга материалларни мунтазам реализация қилиши жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошираётган ноқонуний тадбиркорлик фаолияти деб баҳоланиши мумкин (МЖТКнинг 176-моддаси).

Иккинчиси. Ташкилот ва унинг муассиси оддий ёзма шаклда материалларни қарзга бериш шартномасини тузишлари мумкин (ФКнинг 732, 733-моддалари). Сўнг тарафларнинг келишувига мувофиқ материалларни қайтариш мажбурияти уни бажариш ўрнига пул маблағларини тўлаш шаклида воз кечиш ҳақини бериш билан бекор қилинади (ФКнинг 342-моддаси). Бунинг учун битим тузилади, унда қарз шартномасининг реквизитлари, мажбуриятлар ҳажми, яъни материаллар қиймати, материаллар ўрнига бериладиган пул маблағлари миқдори, қабул қилиш-топшириш муддатлари ва тартибини акс эттириш зарур.

 

Тимур Муминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1557 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика