Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Нега банк картани бермаяпти

 

Оилам билан чет элда дам олиш учун жисмоний шахс номига Visa конверсион картасини очмоқчиман. Банкнинг конверсион бўлимига зарур ҳужжатларни: ариза, СТИР, ЎзР паспорти нусхаси, буюртманома бланкаси, банк билан шартномани тайёрлаб топширдим. Банк ходимлари паспортимдаги прописка вақтинча эканлигини аниқлаганликлари сабабли банк кассасига суммани ўтказиш олдидан рад жавобини олдим. Кўп йил аввал узоқ муддатли хизмат сафарида эканлигимда Қозоғистон Республикасида 10 йилга яшаш гувоҳномасини расмийлаштирган эдим. Тошкентдаги рўйхатдан ўчиб, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги консуллик бўлимида ҳисобда турдим. Қозоғистондаги яшаш жойимда доимий рўйхатга олиндим. Хизмат сафари тугагач, Ўзбекистонга қайтдим, пойтахтда доимий прописка ёпилгани боис Тошкентда вақтинча прописка (паспортга ҳар 6 ойга узайтириладиган тилхат) бўйича яшаб келаяпман. ҚРдаги яшаш жойимда доимий рўйхатга олинган ҳолда Қозоғистонда яшаш гувоҳномасига, бироқ мунтазам узайтириладиган вақтинча прописка билан ЎзР биометрик паспортига эгаман. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ЎзР паспортига эга бўлган фуқаро ЎзР резиденти ҳисобланади. Шунингдек конверсион карта орқали чет эл валютасини сотиб олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатида ЎзР паспорти эгаларининг пропискаси ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Вақтинча прописка сабабли Visa халқаро конверсион картасини расмийлаштиришни рад этган банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?

Д.Лазарев.

 

– Банкнинг вақтинча прописка сабабли Visa халқаро конверсион картасини расмийлаштиришни рад этиши ҳуқуққа зид.

Фуқароларнинг доимий пропискаси бор-йўқлигига қараб чет эл валютасини сотиб олиш ҳуқуқини чекловчи биронта меъёрий ҳужжат мавжуд эмас.

Чунончи, резидент жисмоний шахс чет эл валютасини сотиб олиш учун банк ходимига фақат қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

 жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси резидентининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

 халқаро тўлов картасига қайд этиладиган валюта суммаси ва турини кўрсатган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш учун тегишли шаклдаги буюртманома;

 миллий валютадаги пул маблағлари банк ҳисобрақамида валютани айирбошлаш учун етарли сумма бўлган шахсий пластик банк картаси (30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 7-банди).

Хат муаллифининг ўзи тўғри кўрсатганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий пропискаси бор-йўқлигидан қатъи назар, унинг резидентлари ҳисобланадилар («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Бунинг устига, ходимлар ўз хизмат ваколатлари доирасидан чиқиш ва фуқароларнинг паспорт тизими (прописка) талабларига риоя этишларини текширишга ҳақли эмаслар. Мазкур масала билан банк муассасалари эмас, балки ички ишлар органлари шуғулланадилар.

Банкларнинг масъул ходимлари эса резидент жисмоний шахснинг чет эл валютасини сотиб олиш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқишда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга кўра фақат шахсий пластик банк картаси тутувчисининг шахсини белгилашга ҳақли (унинг пропискасини текширишга эмас) (Низомнинг 9-банди).

 

Маҳкам Воҳидов, «Norma Online» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика