Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Бўлинмайдиган мерос

 

Мен ва акам Тошкентдаги 2 хонали квартиранинг қонуний меросхўрларимиз. Биз меросни олдик ва 2005 йилда барча ҳужжатларни расмийлаштирдик. Кадастр ҳужжатларида иккаламиз кўрсатилганмиз. Айни пайтда квартирани тўлиқ ўз номимга қайта расмийлаштирмоқчиман, акам бунга қарши эмас. Бироқ унинг турмуш ўртоғи ва ўғли бор, улар Россияда яшашади ва 15 йилдан ортиқ вақтдан буён у билан алоқа қилишмайди. Ҳадя шартномасини расмийлаштиришда уларни ҳисобга оладиларми ёки йўқми?

Биз мерос бўйича олган квартира менга ҳадя қилинаётганда акамнинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг розилигини олиш зарурми?

О.Мукиенко.

 

– Эр ва хотиндан бирининг никоҳ давомида мерос тариқасида олган мол-мулки унинг ўз мулки ҳисобланади (Оила кодексининг 25-моддаси) ва уни тасарруф этишда унинг оила аъзолари розилик бериши талаб этилмайди.

Яъни ушбу мол-мулкни у мустақил равишда, оила аъзоларининг розилигини олмай тасарруф этишга ҳақли.

Бироқ битта истисно мавжуд. Эр-хотиндан ҳар бирига тегишли бўлган мулк, башарти никоҳ давомида мазкур мулк қийматининг анча ошишига олиб келган маблағ қўшилганлиги (капитал таъмирлаш, қўшимча иморат қуриш, янгидан жиҳозлаш ва ҳ.к.) аниқланса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки деб топилиши мумкин (ОС Пленумининг 20.07.2011 йилдаги 6-сон қарорининг 21-банди). Бу ҳолда бошқага ўтказиш учун (хусусан, ҳадя қилиш ва воз кечишда) акангизнинг оила аъзолари розилиги талаб этилади.

 

Жўрабек Муротов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1194 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика