Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Юридик маслаҳатлар

Ҳуқуқларни суд тиклайди

 

Тошкентда хусусий мулк ҳуқуқида менга тегишли уй бор. Хизмат заруратига кўра узоқ вақт Тошкентда бўлмадим. Қайтганимда эса қўшниларим берухсат қувурни кесиб, мени газ таъминотидан узиб қўйганларини кўрдим. Тумангазга мурожаат қилганимда мени газ таъминотидан узмаганликларини айтдилар, ҳатто қарзим йўқлиги ҳақида маълумотнома бердилар. Бироқ газ таъминоти қувурини тиклаш ҳақидаги барча илтимосларимга қўшним рад жавоби бераяпти. Бу вазиятда мен ва газ таъминоти ташкилотига зарар етказилди, чунки улар яна мени газ таъминотига улаш учун харажат қиладилар.

Уйимни газ таъминотидан берухсат узиб қўйган қўшнимга нисбатан қандай чоралар кўриш мумкин? Бу вазиятда қўшним қонунчиликнинг қандай нормаларини бузган?

Ф.Акбаров.

 

– Сиз газ хўжалиги ташкилотига (газ таъминоти ташкилотига) ариза (шикоят) билан мурожаат қилишга ёхуд низони суд тартибида ҳал этишга ҳақлисиз.

Қўшнингиз газ қувурини берухсат кесиб ташлашга ҳақли эмас эди, чунки бу унинг мулки эмас. Унинг хатти-ҳаракатларини ўзбошимчалик деб баҳолаш мумкин (МЖТКнинг 200-моддаси). Фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган.

У газ қувурини кесиб:

1) мулк ҳуқуқини (ФКнинг 166-моддаси);

2) агар илгари белгиланган бўлса, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини (ФКнинг 173-моддаси);

3) қурилиш нормалари ва қоидаларини бузган.

Поймол этилган ҳуқуқ борасида юзага келган низони икки хил усулда ҳал этиш: газ хўжалиги ташкилотига (газ таъминоти ташкилотига) ёхуд судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилиш мумкин.

Одатда, газ қувури узунлиги бўйича муайян чегараларгача газ таъминоти ташкилоти балансида бўлади. Агар қўшнингиз қувурнинг шу ташкилотга тегишли қисмини кесган бўлса, у ҳолда газ таъминоти ташкилотининг эгалик ҳуқуқини бузган бўлади.

Бу вазиятда тегишли ариза билан газ таъминоти ташкилотига мурожаат қилишингиз мумкин, у ўз навбатида аниқланган қонунбузарликни бартараф этиш чораларини кўради ва айбдор шахсни жавобгарликка тортади.

Агар газ таъминоти ташкилоти чора кўрмаса, бундай ҳаракатсизлик устидан унинг юқори ташкилотига ёхуд прокуратура органларига шикоят қилиш зарур.

Шунингдек етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъво билан судга ариза беришингиз мумкин (ФКнинг 985-моддаси).

 

Эльмира Сиразиева,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика