Корхонамизда ходимларни тиббий суғурталаш амал қилади. Шу муносабат билан иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталамаслиги мумкинми?
Н.Баҳриддинов,
юрист.
– Йўқ, мумкин эмас. Иш берувчи «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида (ВМнинг 24.06.2009 йилдаги 177-сон қарорига 1-илова) белгиланган шартларда ва тартибда меҳнатда шикастланиш, касб касаллиги ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.
Иш берувчининг ушбу мажбуриятни бажармаслиги ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима билан жазоланади (МЖТКнинг 49-2-моддаси).
Елена Ермохина,
эксперт-юрист.