Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 52 / Хўжалик юритиш қоидалари

Банк тижорати принципи – фойда кўриш

 

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, тижорат банклари тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Банклар ижара фаолиятини амалга оширишга ҳақлимилар? Банк учун ижара тижорат фаолияти ҳисобланадими?

У.Камолов,

юрист.

 

1

Ҳа, тижорат банклари ижарага берувчи сифатида кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини тузишга ҳақлилар.

Миллий қонунчилигимизда банкларнинг мол-мулкни ижарага беришига тақиқ назарда тутилмаган.

Банкларнинг фақат бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно («Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Ижара ушбу турлардан биронтасига кирмаслиги боис, тегишинча, қонун ҳужжатлари банклар мол-мулкни ижарага беришига тўсқинлик қилмайди.

Бунинг устига, қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилганидек, хусусий банк институтларининг1 ўз фаолиятини амалга оширишига асос ҳамда восита бўлган мол-мулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар олди-сотди, гаров, ижара ҳамда бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин («Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

 

2

Фикримизча, ижара муносабатлари «тижорат фаолияти» тушунчасига тўғри келади.

Қонун ҳужжатларида «тижорат фаолияти»2 тушунчаси талқин қилинмаган. Бироқ тижорат ташкилоти деганда ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда кўришни кўзлайдиган юридик шахс тушунилади. Ўз навбатида нотижорат ташкилоти (сиёсий партия, жамоат фонди ва б.) фойда олиш мақсадини кўзламайди (ФКнинг 40-моддаси).

Ижара муносабатлари ижарага берувчи томонидан фойда олинишини назарда тутиши боис хоналарни ижарага бериш фаолияти тижорат фаолияти деб топилиши керак деб ҳисоблаймиз.

 

Маҳкам Воҳидов,

«Norma Online» эксперти,

юридик фанлар номзоди.

 


1Уларнинг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлмайди, муассислар (иштирокчилар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши эса камида 50%ни ташкил этади («Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

2Тижорат лотинча «commercium» сўзидан таржима қилинганда савдо маъносини англатади.

Прочитано: 1567 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика