Корхонамизда штат қисқариши муносабати билан ходимлар ишдан бўшатила бошланди. Агар ходимга ҳамма бўш лавозимлар таклиф этилмаган бўлса, уни ишдан бўшатиш мумкинми?
М.Ғофуров.
– Агар лавозим қисқартирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт (МКнинг 92-моддаси 2-қисми).
Бунда меҳнат шартномасини бекор қилгунга қадар иш берувчи ходимга корхонада мавжуд бўлган барча бўш лавозимларни таклиф этиши шарт.
Қонуннинг юқорида кўрсатилган талаблари бузилган ҳолда ходим ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишларини сўраб Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёхуд прокуратура ёки судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
Текширув чоғида ушбу қонунбузарликлар аниқланганда иш берувчи МЖТКнинг 49-моддасида назарда тутилганидек, ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаган ҳолда ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдордаги жарима кўринишида жавобгарликка тортилиши мумкин.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.