Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 47 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Интернет-тўловлар: хавфсизликка қарши қулайлик

 

Мамлакатимиз барча йўналишларда шиддат билан ривожланиб, таълим, бизнес ва кундалик соҳаларга инновация технологияларини жорий этмоқда, бу билан ўз фуқароларининг ҳаётини енгиллаштириб, яхшиламоқда. Глобал ахборотлаштириш банк тизимига ҳам кириб бориб, пластик карталар ёрдамида, яқиндан бошлаб эса смартфонлар воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича турли тўловларни амалга ошириш имкониятини яратди.

 

Бу бағоятда қулай: нақд пул солинган оғир сумкани кўтариб юриш зарурати йўқолди, харажатларни кузатиш ва назорат қилишнинг қўшимча йўллари пайдо бўлди, тўловлар эса уйдан чиқмасдан саноқли сонияларда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга қатор саволлар юзага келади: электрон тўловлар қанчалик хавфсиз; пуллар бадният кишининг қўлига тушиши мумкинми ва у ҳам ушбу пулдан бемалол фойдалана оладими?

Ўзингизни пластик карточкадан пул ўғирланишидан эҳтиётлаш учун бир нечта оддий қоидани эслаб қолинг:

ўз пластик картангиз фотосуратини жўнатманг, айниқса унинг рақами (16 белгили сон) ва амал қилиш муддати (каср орқали 4 белгили сон) кўриниб турган бўлса;

маблағларни ҳисобдан чиқаришга такрорланувчи ва бир хил рақамли, қариндошлар ва яқин кишиларнинг туғилган саналари, телефон рақамингизнинг биринчи ёки охирги рақамлари, ишга жойлашиш ёки пластик карта берилган йилдан иборат бўлган паролни ўрнатманг;

картангиз паролини омма олдида билдириб қўйманг, ҳолбуки бизда кўпинча шундай қилишади. Масалан, хорижий мамлакатларда харидорларга циферблатни ёпиб турувчи тўсиқлар билан бирга паролни мустақил киритиш учун терминал тақдим этилади;

карта паролини эслаб қолиш ёки, ҳеч бўлмаганда, уни ёзиб қўйиш керак, лекин карта билан бирга тутмаган маъқул;

картани кўринарли жойда, айниқса жамоа жойларида қолдирманг.

 

Агар сиз тўловларни мобил телефон орқали амалга оширсангиз, вазият бирмунча бошқача. Бу ерда нафақат смартфонга, балки уларнинг ёрдамида электрон тўловлар амалга ошириладиган тизимга ҳам алоҳида эътибор талаб этилади. Ҳақиқатда ўз алоқа воситангизни эҳтиётлашнинг усуллари кўп. Тўғри, уларнинг баъзилари махсус билим ёки ихтисослашган дастурларни талаб қилади.

Электрон хавфсизлик учун қуйидагиларни маслаҳат бериш мумкин:

агар телефонингизда пароль, PIN-код ёки график калитни киритиб, экранни блокировкалаш мумкин бўлса, мазкур функцияни ёқинг. Тавсия ўзгармайди: пароль ёки график калитни ёзиб олманг, кейин ўзингиз унутиб қўймаслик учун уни ҳаддан ташқари мураккаблаштирманг;

мобил телефон тизимининг тавсияларига албатта риоя қилинг. Мисол учун, Uzcard ёки Payme каби дастурларда иш бошлашдан аввал иловада PIN-кодни киритиш лозим. Пароль, телефон рақамини алмаштириш ва бошқа қурилмасидан кириш тўғрисида таклиф қилинадиган хабардор қилишнинг ҳаммасини ёқинг. Тўловлар мониторинги функциясини ёқинг – баланс ўзгаришларининг ҳаммасини кузатиш осон бўлади, тўғри, мазкур хизмат ойлик тўловни талаб қилади (мақола ёзилиш санасида – 1 000 сўм);

бегоналарнинг ёки ҳамма фойдаланадиган компьютерлардан тўловларни амалга оширманг. Мабодо шундай зарурат пайдо бўлса, персонал кабинетга кирганда белги билан «ушбу қурилмага ишониш» опциясини қайд этманг. Барча тўловлар якунланганидан кейин албатта персонал кабинетдан чиқинг;

«ушбу қурилмага ишониш» функциясидан фақат сиз ёки сиз ишонадиган доирадаги кишилар фойдалана оладиган компьютерлар ёхуд телефонлар орқали кириш имконияти яратилиши тавсия қилинади;

шунингдек нотаниш тармоқлар ёки умумий фойдаланишдаги тармоқлар орқали тўловларни амалга оширманг, кўпчилик ҳолларда бу бепул WI-FI га тааллуқли;

нотаниш ёки чет мобил иловалардан фойдаланманг. Текширилган ва ишончли иловалар банкларда реклама қилинади ва «Google Play», «App Store» ва ҳоказо расмий дўконларда текширувдан ўтиши керак;

блокировкадан чиқарилган смартфонни қаровсиз қолдирманг. Текширув SMS-кодни олиш ва сизнинг ижозатингизсиз қурилмани авторизациялаш учун бир дақиқадан кам вақт етарли;

ишонилган қурилмалар рўйхатини мунтазам текшириб боринг. Бу ҳол сизга уларнинг қанча миқдоридан тўловларни амалга ошириш ва охирги марта қачон тизимга кирилганлигини кузатиш имконини беради;

агар сиз товарлар ёки хизматларга смартфон ёрдамида ҳақ тўлашга қарор қилган бўлсангиз, ўз қурилмангизга янги иловалар ўрнатишда эҳтиёт бўлинг. Уларни операцион тизимингиз ишлаб чиқувчилари расмий дўкони орқалигина ўрнатиш тавсия қилинади. Акс ҳолда, дастур билан бирга сиз зарар келтирувчи код ёки «жосус» дастурий таъминотни юклаб олишингиз мумкин, у биринчи имкониятдаёқ бадният кишига барча махфий ахборотингизни жўнатади ёки авторизациялаш коди билан бирга SMS ни ушлаб олади. Ўзингизни бундай муаммолардан оддий компьютердагидек – антивирус ёрдамида (фақат мобил антивирус ёрдамида) ҳимоялашингиз мумкин;

қисман ортиқча ҳисобланадиган қўшимча чора сифатида баъзи смартфонларда иловаларни очишга пароль ўрнатиш имконияти мавжуд. Агар у бўлмаса, иловалар дўконидан дастурларни эркин ишга туширишни тақиқлайдиган махсус дастурни ўрнатиш мумкин;

ойлик автоматик тўловларни кузатинг. Мисол учун, хорижий мамлакатларда «обуна» деган тушунча мавжуд, у муайян давр ўтгач, ҳисобварағингиздан хизматлар кўрсатилгани учун бир оз суммани олади. Обуна турлича бўлиши мумкин: муайян ахборотни юбориш, кинофильмлар кўриладиган сайтларга кириш ёки тўловлар мониторингининг ўзи. Бизда ушбу юборишлар ҳозирча кенг тарқалмаган, бироқ вақт ўтиши билан вазият ўзгариши мумкин.

 

Дунёда бирорта юз фоизлик хавфсиз тизим мавжуд эмаслигига қарамай, банклар ва тўлов тизимларини ишлаб чиқувчилар ўз операторларини имкони борича ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар. Ҳар қандай ахборот тизимининг, хусусан, электрон тўловлар хавфсизлигининг асосий таҳдиди инсон омили бўлган ва шундай бўлиб қолади. Унутувчанлигимиз, эҳтиётсизлигимиз, ишонувчанлигимиз, юзаки қарашимиз ёки оддийгина ялқовлигимиз ҳушёрликни, кейинчалик эса – вазият устидан назоратни йўқотишимизга олиб келади. Бироқ ҳатто агар пластик карта йўқолган ёки ўғирланган бўлса ҳам, ишлаб чиқувчилар уни смартфон воситасида, мобил тўлов тизими дастури орқали блокировка қилиш имкониятини назарда тутганлар. Смартфон йўқолганда ҳам уни масофадан туриб блокировка қилиш ёки ҳатто ундаги мавжуд барча маълумотларни ўчириш мумкин, бироқ бунинг учун мобил телефон олдиндан созланиши керак.

Бадниятлилар ҳам одам. Уларнинг жиноий фаолияти учун ҳам ахборот ва инсон хатоси керак. Бундай омилларнинг йўқлиги уларга жиноят қилиш имконини бермайди. Электрон пулларни ўғирлаш мумкин, бироқ агар карта йўқолса ёки унинг дубликати яратилса. Агар паролингиз, картангиз маълумотлари маълум бўлиб қолса ёки электрон тўловлар тизимида авторлаштирилган компьютер ёки телефонга кириш мумкин бўлса шундай.

Газетхонни хотиржам қилиш учун пул маблағлари ҳаракатини кузатиш имконияти борлигини эслатиб ўтиш жоиз. Нақд пул ҳисоб-китобларидан фарқли равишда, электрон тўловни пуллар ҳаракатининг бутун занжири бўйлаб кузатиш ва ҳатто уларни қайтариш мумкин, бироқ энди бу бошқа мавзу.

 

Артём Погребняк,

ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги РСЭМ эксперти.

Прочитано: 1490 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика