Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фаолият юритиш ҳуқуқи: жиноий тартибдаги тақиқ

 

Президентнинг ПФ-4848-сон Фармони 3-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмайди. Агар ЖКнинг 45-«Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш» моддасига кўра ҳукм қилинган шахс (атайин) тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошласа, ушбу меъёр бундай шахсларга нисбатан қўшимча жазо сифатида татбиқ этиладими? Масалан, хусусий ёки оилавий корхона директори ёки бош бухгалтери сифатида ишласа?

Т.Рибанов.

 

Президентнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармонидан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар Жиноят кодексига ҳозирча киритилмади. Шу сабабли шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, уни амалга оширишга ҳақли бўлмайди. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилишига тақиқ ҳали кучга кирмади.

ЖКнинг 1-моддасига мувофиқ, ЖКнинг ўзидан ташқари биронта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат жиноий жазо тайинлаш масалаларини тартибга сола олмайди. Шу сабабли ПФ-4848-сон Фармоннинг тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазони қўлламаслик қисмидаги қоидалари ЖКга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан кейингина кучга киради. Бу амалга ошганда ­ПФ-4848-сон Фармон қабул қилингунча суднинг ҳукмига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, агар унинг муддати ҳали ўтмаган бўлса, ушбу жазодан озод этиладилар (ЖКнинг 13-моддаси ­2-қисми). Бунда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзида қўшимча жазолаш амалиётини судлар ҳозирданоқ бекор қилишлари мумкин.

Судлар ҳукм қилинганларни жазо тариқасида ташкилотларда – тадбиркорлик субъектларида қандайдир раҳбарлик лавозимларини эгаллаш, шунингдек уларнинг муассислари бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳақли бўлиш-бўлмасликлари ноаниқлигича қолмоқда.

Бухгалтер билан боғлиқ ҳолатда ҳаммаси осон – қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бўлиши мумкин эмас («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 8-қисми).

Агар ПФ-4848-сон Фармон ­меъё­ри расман талқин қилинса, унда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик фаолияти субъектлари – жисмоний шахслар, яъни якка тартибдаги тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида сўз боради («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси). Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар (ЖКнинг 17-моддаси). Шу тариқа, хусусий корхона директори тадбиркорлик субъекти эмас, балки унинг мулкдори ва раҳбари ҳисобланади, бу эса бошқа-бошқа тушунча.

 

Самир Латипов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика