Norma.uz

Директор ишдан қандай бўшаши мумкин

 

МЧЖ таркибида иккита иштирокчи юридик шахс мавжуд, улардан бириЎзбекистон резиденти, иккинчисинорезидент. Айни пайтда МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши чақирилиши ҳақида бир неча бор хабар берганимизга қарамай, норезидентнинг вакили муносабат билдирмаяпти ва келмаяпти (ҳозир резидент норезидентни иштирокчилар таркибидан чиқариш ҳақида судга ариза берган).

Иккита муассисдан бири ҳозир бўлмаганда МЧЖ директори ёзма равишда огоҳлантирган ва 2 ҳафта ишлаб берган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Тегишли ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади?

Л.Фахриддинов.

 

– Ҳа, мумкин. Ходим сифатида ташкилот директорига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг барча меъёрлари татбиқ этилади. Агар директор ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ариза берса, МКнинг 99-моддасига мувофиқ у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш зарур. Бу ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарор муассислар хоҳишига боғлиқ бўлмайди.

Буйруқ чиқаришнинг 2 хил вариантини қўллаш мумкин. Иккала ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинган кун охирги иш куни ҳисобланади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруққа ходим билан ҳисоблашиш (унга тўланадиган иш ҳақи, фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш ёки фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушланмалар) ҳақидаги қоидалар ҳам киритилади.

 

1-ВАРИАНТ. Муассис ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс сифатида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни чиқариши ва имзолаши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномасининг унинг учун иш берувчи ҳисобланган мансабдор шахс кўрсатилган матнига эътибор беринг (МКнинг 107-моддаси 1-банди):

«Ходимнинг ташаббусига кўра «___» _______ 2016 йилда «_________» МЧЖ директори _______________________________________ (Ф.И.Ш.) билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинсин (ЎзР МКнинг 99-моддаси).

Бухгалтерия «___» _______ 2016 йилгача ______________________________ (Ф.И.Ш.) билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилсин ва ЎзР МКнинг 151-моддасига мувофиқ фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўласин (ёхуд ЎзР МКнинг 164-моддасига мувофиқ фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушланма олсин; ёхуд ишдан бўшаш пайтида меҳнат таътилидан тўлиқ фойдаланган бўлса – компенсация ва ушланма олмасин)».

 

2-ВАРИАНТ. Огоҳлантириш муддати ўтгач, директорнинг ўзи меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқариши мумкин:

«Мен «___» _______ 2016 йилда ўз хоҳишимга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ариза берганимни эътиборга олган ҳолда (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ўтгач), «___» _______ 2016 йилдан «_________» МЧЖ билан меҳнат муносабатларини тўхтатаман.

Бухгалтерия «___» _______ 2016 йилгача бўлган давр учун ___________________________ (Ф.И.Ш.) билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилсин ва ЎзР МКнинг 151-моддасига мувофиқ фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўласин (ёхуд ЎзР МКнинг 164-моддасига мувофиқ фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушланма олсин; ёхуд ишдан бўшаш пайтида меҳнат таътилидан тўлиқ фойдаланган бўлса – компенсация ва ушланма олмасин)».

 

Меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги ёзув МКнинг 81-моддасига тўла мувофиқликда меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини кўрсатмасдан қайд этилади: «Меҳнат шартномаси бекор қилинди». Меҳнат шартномаси бекор қилинган кун – охирги иш куни, асос – меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ. Меҳнат шартномасини ташкилотда меҳнат дафтарчаларини юритиш ва сақлаш мажбурияти юклатилган мансабдор шахс имзолайди. Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда барча ходимлар учун белгиланган тартибда ташкилот директорига меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхасини топшириш зарур (МКнинг 108-моддаси).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 2043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика