Янги намунадаги паспортнинг қайси саҳифасига болалар ҳақидаги ахборот қайд этилади?
Р.Шоисломова.
Ангрен ш.
– Айни пайтда фуқароларнинг болалари борлиги ҳақидаги маълумотлар биометрик паспортга киритилмаяпти (ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).
Бола хорижга чиққан тақдирда 16 ёшга тўлмаган шахс учун ЎзР фуқаросининг биометрик паспорти берилади. Паспорт бланкасига паспорт эгасининг биометрик параметрлари ва биографик маълумотлари ҳамда ота-онаси ҳақидаги маълумотлар қайд этилади (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова).
Биометрик паспорт берилгунча туғилганлик ҳақида гувоҳнома вояга етмаган боланинг асосий ҳужжати бўлади.
Санжар Хўжааҳмедов,
«Norma Online» эксперти.