Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 44 / Паспорт масалалари

Паспортни кутиб...

 

2012–2016 йилларда Россияда яшаган Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорт олиш учун қайтишга сертификат ёрдамида Тошкентга қайтди. Паспорт беришни сўраб ёзган аризасини қабул қилмадилар, фақат сертификатнинг 2 нусхасини олдилар. Паспорт столида айтишларича, Россиядаги элчихонамиздан эски паспортни жўнатгунларигача кутиш керак экан. Сертификат фуқаронинг қўлида, бироқ у бир ойга берилган. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган киши мушкул аҳволда қолар экан. Усиз қандай юриш мумкин?

Р.Жамолов.

 

– Паспортнинг амал қилиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қайтишга сертификат берилади, амал қилиш муддати тугаган паспорт эса консуллик муассасасига топширилади (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

Қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги паспорт столига қуйидагиларни тақдим этади:

√ белгиланган шаклдаги ариза;

илгари берилган паспорт;

√ 35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;

√ давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси ТИВ орқали дипломатик почта билан рўйхатда турадиган жойингизга юборадиган эски (амал қилиш муддати тугаган) паспорт бўлгандагина паспортингизни алмаштириб бера оладилар. У етиб келмагунча янги паспорт расмийлаштирилмайди. Эски паспорт ҳақидаги маълумотларни буюртманомага қайд этиш, шунингдек уни белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида Давлат персоналлаштириш марказига жўнатиш учун ҳам у бўлиши керак.

Агар паспортингиз сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча етиб келмаса, сиз паспорт столидан 9-сон шаклдаги маълумотнома кўринишидаги, ички ишлар органининг гербли муҳри билан тасдиқланган, фотосурат ёпиштирилган шахсингизни тасдиқловчи вақтинчалик ҳужжат беришларини талаб қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, амал қилиш муддати тугаган паспортнинг етказиб берилиши қай ҳолатдалигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1632 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика