Norma.uz

Хорижий фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанчага тушади

 

Мен ЎзР резидентиман, хорижий фуқаро учун Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эгаман. Автомактабдаги курсларни ўқиб битирдим. ДЙҲХХ органларида ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш учун имтиҳонларни топшираётганимда ЎзРнинг барча фуқаролари сингари эмас, балки хорижий фуқаро сифатида ҳақ тўлашим кераклигини айтишди. Мен 15 йил ичида бундай вазиятга энди тўқнаш келдим.

ЎзРда яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш учун имтиҳонларни топширишда қанча тўлаши кераклигини айтиб берсангиз.

Наргиза,

директор.

 

– Ички ишлар вазирининг буйруғи (АВ томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари тасдиқланган.

Ставкаларнинг V бўлимига кўра, назарий ва амалий имтиҳонларни топширишда уларнинг ҳар бири учун энг кам иш ҳақининг 10%и миқдорида (13 024 сўм) тўлов ундирилади. Қайта топширган тақдирда эса ЭКИҲнинг 15%и миқдорида (19 536 сўм) ҳақ тўлашга тўғри келади. Бунда ушбу хизматлардан фойдаланган ва Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахсларнинг турли тоифалари учун алоҳида тўлов ставкалари назарда тутилмаган.

Ставкалар хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон резиденти эканлиги ёки резиденти эмаслигига қараб фарқланмайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унга огоҳлантириш талони беришда тегишинча ЭКИҲнинг 20%и ва 15%и миқдорида тўловлар тўлаш назарда тутилганлиги ушбу қоидадан истисно ҳисобланади. Чет давлат фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва дипломатик хизмат ходимлари ушбу ҳужжатларни олиш учун ЭКИҲнинг 3%и миқдорида ҳақ тўлайдилар.

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика