Norma.uz

Сохта битимни кашф этишга не ҳожат?

 

Мен хусусий фирма мулкдори ва раҳбариман. 2010 йилда барча солиқлар тўланганидан кейин қолган фойдага автосалондан «Матиз» автомашинаси олинди. Бугун унинг қолдиқ қиймати 1 500 000 сўмни ташкил этади.

Мулкдор сифатида ДЙҲХХ органларига мурожаат этиб, автомашинани шахсий мулк қилиб бериш ҳақидаги буйруқни тақдим этдим. Мени нотариал идорага йўлладилар, нотариус 12 та ҳужжатни тақдим этишни талаб қилди. Шунингдек у автомашинани ўз номимга расмийлаштира олмаслигимни айтиб, қайсидир жисмоний шахс билан олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни, сўнг у қайтадан бу машинани менга сотиши мумкинлигини маслаҳат берди. Ёки директор ваколатларини бошқа ходимга бериш кераклигини айтди, шунда у фирма номидан ҳадя шартномасини расмийлаштира олар экан.

Нотариусларнинг айрим талаблари жуда қизиқ. Улардан бири менинг номимга ҳадя шартномаси расмийлаштирилиши учун турмуш ўртоғим розилик бериши кераклигини талаб қилди. ДЙҲХХда илгари бундай битимларни нотариуссиз расмийлаштирганликларини, бироқ солиқ органлари билан қандайдир ихтилофлар туфайли бундай қилмай қўйганликларини айтишди. Нима сабабдан мен ХК мулкдори бўлатуриб сохта битимларни расмийлаштиришим, уларни нотариусда тасдиқлашим кераклиги тушунарсиз.

Эксперт-юристингиз Елена Ермохина менинг саволимга жавобан мулкдор «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига асосан автомобилни шахсий мулк қилиб бериш ҳақида қарор қабул қилиши кераклигини айтди. Ушбу битимни тасдиқлаш учун нотариусга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: ХК мулкдорининг қарори, агрегат рақами рўйхат рақамига мувофиқлигини тасдиқловчи штамп қўйилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида ҳужжат (техпаспорт), автотранспорт воситаси бўлажак эгасининг паспорти. Ҳаммаси аниқ-равшан. Фойда ҳисобига хусусий корхонадан унинг мулкдорига транспорт воситасини қабул қилиш-топширишни расмийлаштиришни тартибга соладиган расмий ҳужжатларни, қонунларга, фармонларга ва бошқа ҳужжатларга ҳаволаларни топишда ёрдам берсангиз. Бу савол кўпгина хусусий бизнес вакилларини қизиқтиради.

А.Каримов,

ИЧТФ директори.

 

– Хусусий корхонанинг ўз муассисига тегишли дивидендлар (соф фойда) ҳисобига автомобилни бериши бошқа шахсга топшириш турларидан бири ҳисобланади. Автомобиль эгасининг ўзгариши мазкур воситани ДЙҲХХ органида қайта рўйхатдан ўтказишни ва битим расмийлаштирилишининг нотариал тасдиқланиши ҳақидаги талабга риоя этишни талаб этади.

Сизнинг ҳолат битимларни нотариал расмийлаштиришни тартибга соладиган қонун ҳужжатларида етарлича аниқ тартибга солинмаган. Бунинг сабаби қуйидагича.

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларида (ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига 1-илова) транспорт воситаларининг эгалари ўзгарганда нотариал тасдиқланган шартномалар асосида улар қайта рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган. Уларга олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар киради.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар учун нотариал тасдиқланиши мажбурий бўлган ҳужжатлар ВМнинг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (7.03.2006 йилдаги 38-сон) 2-банди 2-хатбошисида ҳамда у билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида ҳам қайд этилган. Уларнинг рўйхати қуйидагича:

улардан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномалари;

бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари.

Кўриб турганимиздек, ташкилотнинг автомобилни ўз иштирокчисига бериши юқорида тилга олинган битимлардан биронтасига кирмайди. Қонунда кўрсатилган ҳолат мавжуд бўлмаганда битимнинг нотариус томонидан тасдиқланиши исталган тарафлардан бирининг талаби билангина мажбурий ҳисобланади (Фуқаролик кодексининг 110-моддаси 2-қисми 2-банди).

Экспертларимиз ташкилот автомототранспорт воситаларини дивидендлар ҳисобига ўз иштирокчиларига бериши бўйича битимни нотариал тасдиқлаш мажбурияти қонун ҳужжатларида назарда тутилганлиги борасида уларни ўрганиб чиқдилар. Қонунларда (аввало ФКнинг ўзида) улар билан амалга ошириладиган олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш ва бошқа битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳақидаги қоидалар мавжудлиги, бироқ ташкилот ўз иштирокчиларига ҳисобланган дивидендлар ҳисобига автомотовоситаларни бериши қайд этилмаганлиги маълум бўлди.

Шу тариқа, ташкилот ўз иштирокчисига ўша дивидендлар (соф фойда) ҳисобига автомобилни (ёки мотоциклни) берганда уни тегишли орган ҳисобидан чиқариш ва кейинчалик ДЙҲХХда қайта рўйхатдан ўтказиш учун МЧЖ муассислари умумий йиғилишининг ёки ХК муассисининг қарори асос бўлади, бу ДЙҲХХга тақдим этиладиган аризада қайд этилади.

Кўрсатилган органларнинг бундай битим нотариал тасдиқланмаганлиги сабабли транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш ва қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортишини тўғри деб эътироф этиб бўлмайди, чунки қонун ҳужжатларида бундай талаб мавжуд эмас.

Ушбу масала юзасидан ихтилофлар юзага келмаслиги учун у қонун ҳужжатларида аниқ тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, чунки тадбиркорлик соҳасида бундай битимлар анча кенг тарқалган ва тез-тез тузилади.

 

Елена Ермохина,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика