Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 30 / Паспорт масалалари

Кириш чоғида муаммо бўлмайди

 

Ўғлим 2015 йил декабрда Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистон консулхонасида янги намунадаги биометрик паспортни олди (АҚШда таълим олаётган талаба сифатида). Бироқ янги паспортда пропискаси ҳақида штамп ва чиқишга рухсат берувчи стикер қўйилмаган. Ўзбекистонга киришда муаммога тўқнаш келмайдими?

С.Аҳмадхўжаев.

Тошкент ш.

 

– Хорижга (хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш, шартнома бўйича ишлашга) вақтинча яшаш учун чиққан фуқаролар паспортни алмаштирганда (унинг амал қилиш муддати тугаганида, алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида, яроқсиз ҳолга келганида ёки йўқотиб қўйилганида), алоҳида маълумотлар ва визалар қўйдириш, шунингдек стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига паспорт беришни ва хорижга чиқиш учун стикерни расмийлаштиришни сўраб белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат этадилар. Бунда улар дипломатик ваколатхонада вақтинча консуллик ҳисобида туришлари шарт.

Шу тариқа, агар АҚШда вақтинча яшаётган ўғлингиз Нью-Йорк шаҳридаги консуллик муассасамизда биометрик паспорт олган бўлса, хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувни (стикерни) ҳам консулликда расмийлаштириши керак. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) мувофиқ, консулликда пропискаси ҳақида штамп қўйилмайди.

Ўғлингизнинг биометрик паспортида уни берган орган – Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси қайд этилганлиги муносабати билан республикага кираётганда ва Давлат чегарасидан ўтаётганда пропискаси ҳақида штамп йўқлиги хусусида унга даъво билдирилмайди.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1561 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика