Norma.uz

Ўриндош учун касаллик варақаси

 

Мен бир вақтнинг ўзида 2 та ташкилотдаасосий иш жойида ва ўриндошлик бўйича ишлайман. Касал бўлиб қолиб, 2 ҳафта касалхонада даволанишга мажбур бўлдим. Касалхонадан чиқаётганда 2 та ташкилотда ишлашимни айтсам ҳам, менга асосий иш жойига тақдим этиш учун фақат 1 та касаллик варақасини бердилар. Касал бўлганимни тасдиқлаш учун ушбу касаллик варақасининг кўчирма нусхасини олиб, уни аризага илова қилдим. Бироқ ўриндошлик бўйича иш жойимда касаллик варақасининг кўчирма нусхаси тасдиқланмаганлигини рўкач қилиб, унга ҳақ тўлашдан бош тортдилар. Бу вазиятда қандай йўл тутишим мумкин?

Б.Норматов.

Тошкент вилояти.

 

Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир (Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган).

Сиз бир вақтнинг ўзида иккита иш берувчида ишлашингиз боис асосий иш жойидан ҳам, ўриндошлик бўйича иш жойидан ҳам вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олишга ҳақлисиз. Бироқ соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан асосий иш жойига тақдим этиш учун берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг даволаш-профилактика муассасаси бўлими мудири томонидан тасдиқланган нусхаси ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади (Низомнинг 19-банди; АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 19-банди).

Агар шундан кейин ҳам ўриндошлик бўйича иш жойингизда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўламасалар, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки иш берувчи амалда жойлашган жойдаги прокуратура органларига раҳбариятингизнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят беришни тавсия этамиз.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1781 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика