Norma.uz

Ишдан бўшатяпсизми – ҳақини тўланг

 

Муассасада штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга қандай тўловлар тўланади?

Касаба уюшмаси қўмитаси.

 

– Ташкилотда ходимлар сони ёки штати қисқарганлиги (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди) муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилаётган ходимга қуйидагилар тўланади:

меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга тегишли иш ҳақи (МКнинг 110-моддаси);

фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг ­151-моддаси);

тарафлар тегишли огоҳлантириш муддатини алмаштиришга келишиб олган тақдирда пуллик компенсация (2 ой учун) (МКнинг 102-моддаси ­2-қисми);

ишдан бўшатиш нафақаси – ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда (МКнинг 109-моддаси).

Бунда меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинган ҳолда ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади (МКнинг 67-моддаси 1-қисми).

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин (иш қидириш даврида) иккинчи ой учун ходим паспорт ва меҳнат дафтарчасини тақдим этганда ҳақ тўланади.

Учинчи ой учун эса – башарти ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ унинг томонидан ишга жойлаштирилмаган бўлса, тўланади. Фақат шу ҳолда у туман Маркази берган маълумотномага асосан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика