Norma.uz

Ариза бўйича эмас, жадвалга кўра

 

Компаниямизда барча ҳужжатлар, шу жумладан буйруқлар ва аризалар рус тилида юритилади. ЎзР фуқароларига уларнинг ёзма аризаларига асосан таътил берилади. Компаниямизда рус тилида гапира ва ёза олмайдиган чет эл фуқароси ишлайди.

Рус тилида ариза ёза олмайдиган чет эл фуқаросига нимага асосан таътил берилади?

Ш.Намозова,

кадрлар масалалари бўйича мутахассис.

 

– Ҳозирги пайтда амал қилувчи Меҳнат кодекси иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (МКнинг 11-моддаси). Бинобарин, меҳнат шартномаси (контракти) тузилган ходимларга (чет эл фуқароларига) йиллик асосий таътил бериш учун қандайдир алоҳида шартлар белгиланмаган.

Шу сабабли унга таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим (МКнинг 143-моддаси ­5-қисми). У биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин (МКнинг 143-моддаси 1-қисми), иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун – таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (МКнинг 143-моддаси 8-қисми).

Йиллик таътилларни бериш навбати иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади (МКнинг 144-моддаси 1-қисми). Таътиллар жадвали иш берувчи учун ҳам, ходим учун ҳам мажбурий.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1937 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика