Norma.uz

Шартнома қийматининг 40 фоизи олдиндан тўланади

 

Бугунги кунгача «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси тизимидаги корхоналар билан фермер хўжаликлари ўртасида 906 минг тонна мева, сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузилди. Йил охирига қадар бу кўрсаткич қарийб 2 млн тоннага етиши кутилмоқда.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Президентимизнинг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон) мувофиқ мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш кенгайтирилмоқда.

Мазкур Қарорда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясига ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни саноат асосида қайта ишлаш учун харид қилиш вазифаси юкланган. Холдинг компанияси таркибига кирадиган хусусий мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналари фермер ва деҳқон хўжаликлари билан шартнома тузиб, шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорида бўнак тўлайди. Бу деҳқон ва фермерларга кенг қулайлик яратади. Томонларнинг ўзаро келишуви асосида бўнак – уруғлик, мевали дарахтлар кўчати, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ёки пул кўринишида бўлиши мумкин.

– Тизимимиздаги ҳар бир корхонага давлат буюртмаси асосида маҳсулот етказиб берадиган фермер ва деҳқон хўжаликлари бириктирилган, – дейди компания бошқарма бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Юнусов. – Хом ашё базасини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида 2016–2020 йилларда 180 инвестициявий лойиҳа амалга оширилади. Қўшимча равишда 70 сутни қайта ишлаш, 50 гўштни қайта ишлаш, 60 мевани қайта ишлаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилади.

Анжуманда дунё бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган ҳозирги кунда соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш, юқори унумли ва тежамкор ускуналарни қўллаш, электр энергияси ва бошқа табиий ресурсларни тежаш, маҳсулот таннархини пасайтириш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика