Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш

Сотилган маҳсулот учун масъул

 

Бугунги кунда электрон дастур лицензияланган (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган) ва лицензияланмаган (ҳуқуқ соҳибининг хабарисиз фойдаланилаётган ва тарқатилаётган) бўлиши мумкинлигидан ҳамма хабардор. Ҳозир бозорда уларнинг иккиси ҳам мавжуд. Лицензияланган дастурлар лицензияланмаган дастурлардан нимаси билан фарқланади, уларнинг қай биридан фойдаланган маъқул?

 

Лицензияланган дастурларнинг ижобий жиҳатлари

Ишлаб чиқувчининг манфаатлари «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин – Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Қонун) билан муҳофаза қилинади. Дастурга лицензия – ундан фойдаланиш ва уни тарқатишни тартибга солувчи ҳуқуқий дастак. Лицензияланган маҳсулотни харид қилиб, ундан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритасиз. Қандай шартлар қўйилиши одатда лицензия битимида қайд этилади, ҳар бир фойдаланувчи компьютерга дастурни ўрнатаётганда ушбу битимни тузиши керак. Лицензия ҳуқуқ соҳиби ўзи яратган дастурий таъминотдан фойдаланаётганингиз учун сизни судга бермаслигига кафолат бўлади. Энг асосийси – ишлаб чиқувчи ўз маҳсулоти сифати учун жавоб беради.

Лицензияланган сифатли (айниқса хорижий) ДТ учун анча йирик сумма тўлашга тўғри келади. Бироқ унинг афзалликлари қилинган харажатга арзийди. Биринчидан, лицензияланган дастурдан фойдалансангиз, Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Қонунни бузмайсиз. Иккинчидан, дастурни ишлаб чиқувчиларнинг ўзи техник кўмак беради, улар муаммоингизни янада сифатли ва тезкор ҳал қилишда ёрдам берадилар. Учинчидан, маҳсулот расман янгиланганлиги ҳақида биринчилардан бўлиб хабар топасиз ва уни такомиллашган кўринишда оласиз. Тўртинчидан, лицензияланган маҳсулотни харид қилиб, ишлаб чиқувчини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайсиз, унга дастурни такомиллаштириш имконини берасиз.

 

Ғайриқонуний версияларнинг салбий жиҳатлари

Лицензияланмаган дастурий таъминот – ҳуқуқ соҳибининг хабари ва рухсатисиз фойдаланиладиган ва тарқатиладиган маҳсулот. Интернет ҳамжамиятида бундай ҳуқуқбузарларни «пират (қароқчи)» деб атайдилар, лицензияланмаган дастурларнинг номи – пират ДМ ҳам шундан келиб чиққан.

Виртуал пиратлик – замонавий жаҳон ҳамжамияти олдидаги муаммо. Ўзбекистонни ҳам бу муаммо четлаб ўтмаган. Жаҳонга машҳур дастурий маҳсулотлар – хорижий софт бизда кенг тарқалган. Бузиб кирилганлари ҳам ишлашини яширишга ҳожат йўқ. Айримлари эса анча муваффақиятли тарзда янгиланади ва тутиб турилади. Харидорларни унинг қуйидаги жиҳатлари жалб этади:

● лицензияланмаган дастурларнинг ҳаммабоплиги;

● таннархи пастлиги ёки бепуллиги;

● лицензияланган хорижий дастур ҳақини тўлаш муаммосининг йўқлиги.

Бироқ, бошқа тарафдан, лицензияланмаган ДМдан фойдаланиш қуйидаги истисно этиб бўлмайдиган кўпгина хатарлар билан боғлиқ:

1 – Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Қонунни бузиш маъмурий жавобгарликка – фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача ва мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга (МЖТКнинг 155-моддаси) ва жиноий жавобгарликка – ЭКИҲнинг 25 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазолашга (ЖКнинг 149-моддаси) олиб келади;

2 – пират версияга ўзгартирилган дастурий код киритилган бўлиши мумкин, у сабабли дастур нотўғри ишлаши – ҳар хил хатоларга йўл қўйиши, компьютер ишини тўхтатиши мумкин ва ҳ.к.;

3 – ДМнинг пират версияларида дастурий коднинг ўзгартирилиши оқибатида маълумотларингиз базасидаги ахборот бузиб кўрсатилиши ва ошкор бўлиши, вируслар юқтириши, дастур хавфсизлиги камайиши, компаниянгизнинг бутун операцион тизими зарарланиши хавфи ошиши мумкин;

4 – муаммога тўқнаш келганингизда дастур ишлаб чиқувчиларига мурожаат эта олмай, ечимни мустақил излашга ёки ҳақ эвазига четдан мутахассис ёллашга мажбур бўласиз;

5 – одатда бузиб кирилган дастурни янгилаб бўлмайди. Ўз ДМни ҳозирги шароитга мослаштириш учун дастурнинг пират версиясини яна юклаб олишингизга ёки харид қилишингизга тўғри келади.

Ушбу хатарларнинг бари якка тартибда ДМдан фойдаланувчиларни ҳам, нолегал софтдан фойдаланувчи фирмаларни ҳам четлаб ўтмайди. Фақат фирмалар бунда бир неча бор кўп хатарга дуч келадилар.

 

Муқобил ечим

Айримлар арзон маҳсулот ортидан қувишда давом этишига қарамай, ўз бизнесини тўғри юритишга интилаётган жиддий компаниялар Ўзбекистон бизнес ҳамжамияти асосини ташкил этади. Улар Ўзбекистон ҳудудида хорижий ДМ тарқатиш билан шуғулланаётиб, қонунга қатъий риоя этадилар, бу билан нафақат қонун ва ишлаб чиқувчилар, балки ўз мижозлари – яъни бизнинг олдимизда ҳам ўз номларини оқлайдилар. Шу боис бундай компанияларнинг лицензияланган ДМ нархи нисбатан юқори. Масалан, «1С: Бухгалтерия» дастуридаги (8.х конфигурацияси) 1 иш ўрни нархи 1,2 млн сўм ва ундан юқори, ошкора пират версиялари эса 300–500 минг сўмга тушади. Бу лицензияланган хорижий ДМ версияларидан фойдаланишга йирик сумма тўлашга қурби етмайдиган айрим кичик фирмаларга жозибали бўлиб кўринади.

Маҳаллий бозорда уларнинг муқобил варианти мавжуд. Сиз функционали ўхшаш, бироқ анча арзон лицензияланган маҳаллий дастурни танлаб олишингиз мумкин. Тўғри, ҳозирча Ўзбекистон ахборот технологиялари бозорида турли фаолият соҳалари бўйича ДМ ассортименти унча кенг эмас. Бироқ электрон ҳисобот топшириш, божхона амалиётига доир мақбул ечимлар, ҳар хил турдаги бухгалтерия ва кадрлар ҳисоби бўйича сифатли ишланмалар мавжуд. Агар нимани танлашни ўйлаётган бўлсангиз, маҳаллий, лицензияланган дастурий маҳсулотга тўхталинг.

Ҳар бир фирмага биринчи навбатда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун дастур зарур. Уни танлаётганда «1UZ» маҳсулотларига эътибор қаратинг. Ушбу дастурлар мажмуи бухгалтерия, омбор ҳисобини юритиш ва кадрлар билан ишлашга оид базавий масалаларда ечимларни, шунингдек улгуржи савдо ва ишлаб чиқариш ҳисоби учун махсус модулларни таклиф этади. Бунинг устига ҳуқуқ соҳиби нарх ва сифатнинг мақбул нисбатини таклиф этади. Ўз бизнесингиз учун мазкур маҳсулотни сотиб олиб, лицензияланган ДМнинг барча афзалликларини қўлга киритасиз, яъни: телефон ва Интернет орқали сервис хизматини чақиришингиз ва албатта чораклик (зарурат бўлганда режадан ташқари) янгилашлар кўринишида ишлаб чиқувчиларнинг техник кўмагини олишингиз мумкин. Маҳсулотларнинг мазкур сафидан маҳаллий бухгалтерия дастурини танласангиз, иқтисодий жиҳатдан фойда олибгина қолмай, балки Ўзбекистоннинг қонунчилик базасига киритиладиган ўзгартиришлар юзага келтириши мумкин бўлган кўпгина муаммоларни ҳал этасиз. «1UZ» жамоаси norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали билан ҳамкорлик қилмоқда. Шу сабабли ўзгартиришлар ҳақидаги ахборотни ўз вақтида олмоқда, бу эса дастурнинг аниқ ва тез янгиланишини кафолатлайди.

Барча ижобий ва салбий жиҳатлар таҳлили лицензияланган дастурий таъминот фойдалилигини кўрсатади. Тўғри, қай бирини танлаш сизнинг хоҳишингизга боғлиқ, бироқ фирмангиз барқарор ишлашига ишонч ҳосил қилмоқчи, ишлаб чиқарувчи ва мижозларингиз олдида жиддий, ишончли ва адолатли, қонунга риоя этувчи ҳамкор тимсолини яратмоқчи бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан муаммога тўқнаш келмаслик учун лицензияланган ДМни танланг. Маҳаллий бозорда сифатли ва нархи мақбул ечимларни топиш мумкинлиги ёдингизда бўлсин.

 

Анна КОМАХА.

Реклама ўрнида чоп этилмоқда.

Прочитано: 2081 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика