Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Амалий бухгалтерия

Сотиб олинмаган ускунани қандай сотиш мумкин?

 

Фирмамиз импорт ускуна харид қилди, бироқ унинг ҳақини тўламади.

Ҳақи тўланмаган ускунани сотиш мумкинми? Бу қандай проводкалар билан қайд этилади?

М.Ҳасанова,

фирма бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг ­185-моддасига мувофиқ, шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Шу сабабли шартнома қандай тузилганлигига қараб саволингизга жавоб бериш мумкин.

1-вариант. Олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топширилган товарга (мол-мулкка) мулк ҳуқуқи товар ҳақи тўлангунга ёки бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар сақланиши назарда тутилган ҳолларда, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у товарнинг вазифасидан ва унинг хусусиятларидан келиб чиқмаса, сотиб олувчи мулк ҳуқуқи ўзига ўтгунча товарни ўзгага беришга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли эмас (ФКнинг 424-моддаси). Яъни харидор мулк ҳуқуқи ўзига ўтган пайтдан кейингина, бу пайт ускунани етказиб бериш контрактида қайд этилганидек – юклаб жўнатилганидан ёки ҳақи тўланганидан кейин юзага келади, ускунани ўзгага бериш (мазкур ҳолатда – сотиш) ҳуқуқига эга бўлади.

Корхонада мол-мулкка мулк ҳуқуқи бўлмаганда (корхона ҳуқуқни унинг ҳақини тўлиқ тўлагандан кейин олади) у балансдан ташқари ҳисобварақларда (002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» ҳисобварағида) шартномада назарда тутилган ёки унинг мулкдори билан келишилган баҳода акс эттирилади.

2-вариант. Агар контрактда ҳеч қандай алоҳида шартлар белгиланмаган бўлса, мол-мулк сотиб олувчига топширилган пайтда сизда мулк ҳуқуқи юзага келади. Демак, сиз импорт товарни корхона балансида акс эттиришингиз ва уни тўла тасарруф этишингиз мумкин.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, агар харид қилиш чоғида у чет эл валютасида ифодаланган бўлса, божхона юк декларациясини тўлдириш санасида чет эл валютасидаги сумма Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади, бунда 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатлар ҳисобга олинади.

Харид қилинган ускунани сотиш операциялари бундай операциялар учун Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқномада (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова) белгиланган тартибда акс эттирилади.

 

Қуйида кейинчалик фойдаланиш мақсадида (қайта сотиш мақсадида эмас) сотиб олинган ускунанинг чиқиб кетишига доир проводкалар келтирилган:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда капиталлаштирилган ускуна қиймати ҳисобдан чиқарилган (агар ускуна фойдаланишга киритилган ва асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Асосий воситани сотишдан тушум акс эттирилган

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситани сотишдан молиявий натижа акс эттирилган:

 

 

 

зарар

 

фойда

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Бироқ, ускунани сотишда мол-мулк корхона балансидан чиқиб кетишига қарамай, кредиторлик қарзи етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинаверади. Тегишинча, уни узиш мажбурияти ҳам қолади.

Ускунангизни сотиш чоғида ҳисобга олиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳат ушбу ускуна бўйича берилган божхона имтиёзларини қўллаш масаласи ҳисобланади. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинган тақдирда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишга тааллуқли эмас), божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзнинг амал қилиши ҚҚС (Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-банди) ва имтиёз қўлланган бутун давр учун божхона божи (Божхона кодексининг 297-моддаси 13-банди) тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика