Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Фахрийлар хонадонида байрам

 

Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилмоқда.

 


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони катта авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг амалдаги ифодасидир. Мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида бўлиб ўтди. Ҳарбийлар, санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Катта Олтинтепа маҳалласида яшовчи Одил ота Фозилов (суратда) хонадонида бўлди.

Мудофаа вазири ўринбосарлари М.Солиев, Ж.Мелибоев, Ўзбекистон халқ шоири И.Мирзо ва бошқалар отахонни Президентимиз номидан байрам билан табриклади, пул мукофоти, совға-саломлар топширди.

Одил ота юз ёш билан юзлашган фахрийлардан. Етти фарзандни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган. Узоқ йиллар бухгалтерия соҳасида меҳнат қилган. Давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан «Жасорат» медали билан тақдирланган.

 

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 2145 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика