Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Божхона

Зарур бўлса, текширадилар

 

21 апрелда янги Божхона кодекси кучга кирди. Товарлар эркин муомалага чиқарилгандан кейин импортчиларни текшириш масалалари энди қандай қилиб тартибга солиниши ҳақида билмоқчи эдим. Божхоначилар қанча вақт давомида уни ўтказишлари мумкин?

З.Қосимов,

МЧЖ директори.

 

– Янги Божхона кодексининг 188-моддасига мувофиқ, божхона назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат: ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш; оғзаки сўров; ахборот олиш; божхона кўздан кечируви; товарларнинг тамғаланганлигини текшириш; божхона кўриги; шахсий кўрик; божхона идентификациялаши; божхона кузатуви; бинолар ва ҳудудларни текшириш; товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, уларни ҳисобга олиш тизимини текшириш ҳамда ушбу товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризация қилиш; товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати. Божхона органлари уларни қўллашда танлаб олиш принципига асосланади ва божхона назоратининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган шакллари билан чекланади. Божхона назорати шаклини танлаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан белгиланади.

Божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш мақсадида, текширилиши керак бўлган товарларни ва транспорт воситаларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳужжатларини аниқлаш, божхона назорати шаклларини ва уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш учун хавфни бошқариш тизимини қўллайди.

Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш юридик ва жисмоний шахслар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилинганлигини англатмайди (БКнинг 189-моддаси).

БКнинг 201-моддасига мувофиқ, божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли. У амалга оширилаётганда божхона ходимлари товарларнинг борлигини текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар жойлашган ерларда ўтказилиши мумкин.

Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш учун божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг текширув мақсади, уни ўтказиш муддатлари, текширувчи божхона органи мансабдор шахсларининг таркиби ва текширилаётган давр кўрсатилган қарори асос бўлади.

 

Маълумот учун! Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати айни бир контракт (шартнома, келишув) бўйича кўпи билан бир марта ўтказилиши мумкин. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан 1 йил ичида амалга оширилиши мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика