Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Амалий бухгалтерия

Машина сотилганда ёки дивиденд ўрнига берилганда

 

ЯСТ тўловчи кичик ишлаб чиқариш корхонаси 2015 йил 17 октябрда сотиб олинган автомобилни 2016 йил мартда 150 000 000 сўмга сотди. Унинг тиклаш қиймати 155 217 747,99 сўмни, жамғарилган (5 ойда) эскириш – 7 766 427,56 сўмни, қайта баҳолаш сальдоси – 14 938 017,04 сўмни ташкил этади. Корхона ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилмайди.

Автомобилнинг чиқиб кетиши корхона учун қандай солиқ оқибатларига олиб келади, қуйидаги ҳолларда ушбу операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим:

1) реализация қилишда;

2) жисмоний шахсга дивиденд сифатида активни беришда?

А.Мирсаидов.

 

Корхона реализация қилади

– Транспорт воситалари олди-сотди шартномаси асосида реализация қилинади. Шартнома ва корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши)га кўра тегишли хизмат юклаб жўнатиш ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура, юкхат) ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1 шакли)ни сотувчи, харидор ва ДЙҲХХ учун (транспорт воситасини ҳисобдан чиқаришини кўзлаб) 3 нусхада расмийлаштиради. Автомобиль харидорга берилаётганда бухгалтерияда инвентарь карточкаси (АВ-6 шакли)га унинг чиқиб кетиши ҳақида белги қўйилади.

Бухгалтерия ҳисобида транспорт воситаларининг сотилиши муносабати билан чиқиб кетиши 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади. Уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида акс эттирилади. Бунда батафсил ёзув қайд этилади:

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи дебети бўйича – транспорт воситасининг бошланғич (тиклаш) қиймати;

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредити бўйича – ҳисобланган амортизация ва сотишдан тушум суммаси, шунингдек чиқиб кетаётган транспорт воситасини қайта баҳолаш сальдоси.

9210-ҳисобварақнинг кредит сальдоси (фойда) – ҚҚС (агар корхона ҚҚС тўловчиси бўлса) ва қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилган сотиш харажатлари ҳисобга олинган, сотилаётган АВнинг чиқиб кетиш қиймати билан қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. 9210-ҳисобварақ бўйича дебет сальдоси (зарар) 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда молиявий натижа қуйидаги миқдорни ташкил этади:

150 000 000 – (155 217 747,99 – 7 766 427,56) + 14 938 017,04 = 17 486 696,61 сўм автомобилни сотишдан фойда.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага автомобилни сотишдан фойда киритилади. У корхонанинг бошқа даромади деб тан олинади ва унга асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ҳар хил фаолият турлари учун белгиланган ставкаларда ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналари учун у солиқ солинадиган базага нисбатан 5%ни ташкил этади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 10-1-илова). Бироқ сотишнинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган, экспорт қилинадиган товар (ишлар ёки хизматлар) улушига қараб улар учун умумбелгиланган ЯСТ ставкасига тузатиш киритилиши мумкин (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан рўйхати тасдиқланган хом ашё товарлари бундан мустасно).

 

Мазкур операция бўйича ЯСТ суммаси 874 334,83 сўмни (17 486 696,61 х 5%) ташкил этади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма
(минг сўм)

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Транспорт воситасининг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

155 217,74799

 

9210

 

0160

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

7 766,42756

 

0260

 

9210

 

Транспорт воситасини сотишдан тушум акс эттирилди

 

150 000

 

4010

 

9210

 

Транспорт воситасини чиқиб кетаётганда қўшимча баҳолаш бўйича сальдо ҳисобдан чиқарилди

 

14 938,01704

 

8510

 

9210

 

Транспорт воситасини сотишдан фойда акс эттирилди

 

17 486,69661

 

9210

 

9310

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоблаб ёзилди

 

874,33483

 

9820

 

6410

 

 

Муассис билан ҳисоб-китоб қиламиз

Солиқ солиш мақсадида дивидендлар уларни олувчи жисмоний шахсларда 2016 йилда 10%лик ставкада (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди ­7-хатбошиси) тўлов манбаида ЖШДС солинадиган (Солиқ кодексининг 184-моддаси) мулкий даромад деб тан олинади (Солиқ кодексининг 176-моддаси). Жамият муассислари умумий йиғилишининг қарорига кўра дивидендлар мол-мулк кўринишида тўланиши мумкин.

 

МИСОЛ. Кичик корхона муассиси бўлган директорга 2015 йил якунларига кўра 150 000 000 сўм дивидендлар ҳисоблаб ёзилган. Дивидендлардан солиқ суммаси 15 000 000 сўмни (150 000 000 х 10%) ташкил этади, иштирокчига 135 000 000 сўм тўланиши керак. Муассислар йиғилишининг қарори билан уларни тўлаш ҳисобига автомобиль берилмоқда.

Автотранспорт воситаси чиқиб кетишидан корхона олган фойда 2 486 696,61 сўмни (135 000 000 – (155 217 747,99 – 7 766 427,56) + 14 938 017,04) ташкил этади ва бошқа даромадларга киритилади.

Ишлаб чиқариш корхонаси учун мазкур операция бўйича ЯСТ суммаси 124 334,83 сўмни (2 486 696,61 х 5%) ташкил этади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма
(минг сўм)

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Дивидендлар ҳисоблаб ёзилди

 

150 000

 

8710

 

6610

 

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолинди

 

15 000

 

6610

 

6410

 

Дивидендлар ҳисобига транспорт воситасининг берилиши акс эттирилди

 

135 000

 

6610

 

9210

 

Транспорт воситасининг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

155 217,74799

 

9210

 

0160

 

Чиқиб кетган автомобиль бўйича ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

7 766,42756

 

0260

 

9210

 

Транспорт воситасини чиқиб кетаётганда қўшимча баҳолаш бўйича сальдо ҳисобдан чиқарилди

 

14 938,01704

 

8510

 

9210

 

Дивидендлар ҳисобига автомобиль берилишидан фойда акс эттирилди

 

2 486,69661

 

9210

 

9310

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоблаб ёзилди

 

124,33483

 

9820

 

6410

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари.

 

Жавоб «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение») ЭМТ материалларидан фойдаланган ҳолда тайёрланди.

Прочитано: 2409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика