Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Амалий бухгалтерия

Дастурнинг соҳиби эмас, ундан фойдаланувчисиз

 

Фирма шартномага кўра «TNQurilish» ва «1С: Бухгалтерия» дастурий маҳсулотларини сотиб олди.

Ушбу дастурлар номоддий активлар ҳисобланадими, уларнинг бухгалтерия ҳисоби келгусида қандай юритилиши керак?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»нинг (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-бандига мувофиқ, номоддий активлар – корхона томонидан улардан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари.

Дастурий маҳсулотлар номоддий активларга кирувчи (7-сон БҲМСнинг 10-банди) интеллектуал мулк объекти ҳисобланади (ФКнинг 1031-моддаси). Бироқ активни бухгалтерия ҳисобида номоддий актив деб тан олиш учун у бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга мувофиқ келиши зарур:

моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги;

корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятида ёхуд маъмурий функциялари учун 12 ойдан ортиқ фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида белгиланган ЭКИҲ миқдорининг камида 50 бараварини ташкил қилади. Корхона директори уни номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида актив қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;

корхона уни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;

идентификациялаш, яъни активни корхонадан ажратиш – сотиш, бериш, ижарага бериш ва бошқа имконияти;

ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи, тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар ва бошқалар)нинг мавжудлиги.

Кўриб турганимиздек, дастурий маҳсулотлар уларни номоддий актив деб эътироф этиш учун барча шартларга мувофиқ келмайди. Корхонангиз уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг соҳиби эмас. Одатда бундай интеллектуал мулк объектлари лицензия шартномасига кўра сотиб олинади, унда харидорга мазкур дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилади. Бинобарин, сиз сотиб олган дастурларни номоддий актив деб тан олиш мумкин эмас.

7-сон БҲМСнинг 34-бандига мувофиқ, дастурий маҳсулотларни харид қилиш харажатлари улар юзага келган ҳисобот даврида акс эттирилиши керак. Дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқининг харид қилиниши қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Харид қилинган дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи учун олдиндан тўлов акс эттирилди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Харид қилинган дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи харажатларга ҳисобдан чиқарилди (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш мақсадига қараб)

 

9420-«Маъмурий харажатлар»;

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9410-«Сотиш харажатлари» (объектлардан қайси бўлимда фойдаланилишига қараб)

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Бўнак ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Олинган дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи акс эттирилди

 

015-«Фойдаланишга олинган номоддий активлар»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика