Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 16 / Хўжалик юритиш қоидалари

Филиал учун ким жавоб беради

 

МЧЖ нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб асосида чакана савдо қилиш учун вилоятда филиал очиш ниятида. Унга савдо вакилини ишга олишни режалаштиряпмиз. Корхона ҳужжатларига қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида маслаҳат берсангиз. Давлат органларини хабардор қилиш ёки филиални вилоят (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказиш керакми?

А.Шерматов,

бухгалтер.

 

– Фуқаролик кодексининг 47-моддасига мувофиқ, филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

Филиал ташкил этишда қуйидаги хатти-ҳаракатлар мажмуи назарда тутилади.

Филиал ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 30 ва 34-моддаларига мувофиқ, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра филиаллар ташкил этилади.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни ваколатли органда рўйхатдан ўтказиш. МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 13-моддасида белгиланганидек, жамият уставида унинг филиаллари тўғрисида маълумотлар бўлиши керак. Бу филиални ташкил этаётганда уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурлигини англатади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган) 33-бандига мувофиқ, таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун жамият рўйхатдан ўтказилган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга ариза билан мурожаат қилиш зарур, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор (умумий йиғилиш баённомаси);

ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган 2 нусхаси. Киритилаётган ўзгартиришлар матнида филиал номи, унинг жойлашган жойи ва бошқа зарур маълумотлар бўлиши шарт;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати.

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, филиаллар ташкил этилиши билан боғлиқ ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.

Филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Филиал тўғрисидаги низомни уни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилган орган тасдиқлайди. Унинг мазмунига доир талаблар қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Филиал раҳбарини тайинлаш ва унинг номига ишончнома расмийлаштириш.

Филиалга мол-мулк бериш. Бу 2 хил шаклда юз бериши мумкин:

а) жамият филиалга мол-мулк беради ва уни алоҳида балансга ажратади. Бу ҳолда филиал учун банкда алоҳида ҳисобрақам очилади ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади;

б) филиалнинг мол-мулки мустақил балансга ажратилмайди, у амалга оширадиган хўжалик операциялари эса бош жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бу ҳолда мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилмайди, филиалга мол-мулк берилиши эса фақат бош жамиятнинг бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади.

Алоҳида солиқ тўловчи сифатида алоҳида мол-мулк берилган филиални рўйхатдан ўтказиш тартиби Солиқ кодексининг 35, 78, 79 ва 80-моддалари билан белгиланган. Уларга мувофиқ:

жамиятнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур алоҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилади;

бундай алоҳида бўлинмага уни ташкил этган солиқ тўловчининг идентификация рақами назорат белгилари қўшилган ҳолда берилади;

жамиятнинг солиқ мажбуриятини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмаси ўзи жойлашган еридаги ёки фаолиятни амалга ошираётган жойидаги солиқ органида ҳисобга қўйилади;

мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган жамият уни ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани, унда ўз СТИРини кўрсатган ҳолда тақдим этиши шарт. Унга МЧЖнинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг раҳбарига берилган ишончнома илова қилинади.

Зарур бўлганда филиалнинг муҳр ва штампларни олиши.

Банкда ҳисобрақам очиш.

 

Элмира Сиразиева,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3589 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика