Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 16 / Хўжалик юритиш қоидалари

Давлат табиат қўмитаси ёрдам беради

 

Корхона комиссияси брак қилинган ва муддати ўтган болалар товарлари: сўрғичлар, шампунлар, кремлар, ёғларни ҳисобдан чиқарди.

Муддати ўтган ва брак қилинган болалар товарларини қандай қилиб утиллаштириш мумкин, бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?

Ф.Еремеева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Утиллаштириш деганда сифатсиз ва бузилган товардан (маҳсулотлар, материаллар ва ҳ.к.) кейинчалик мақсадга кўра фойдаланмаслик тушунилади. Маҳсулотдан бирор-бир мақсадда фойдаланиб бўлмаганда йўқ қилинади. Утиллаштириш ёки йўқ қилиш усулларини (ёқиб юбориш, синдириш, эзиш, тўкиш, кўмиш) товар соҳиби белгилайди, бироқ ушбу усул меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келиши керак. Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра хавфли чиқиндиларни утиллаштиришнинг алоҳида тартиби мавжуд.

Чиқиндилар ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар) («Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси).

Қонун ҳужжатлари билан косметик воситалар ёки қандайдир бошқа ноозиқ-овқат товарларини утиллаштиришга оид махсус қоидалар ёки йўриқнома белгиланмаган. Уларни йўқ қилишга доир далолатномаларнинг қандайдир шакллари ҳам тасдиқланмаган. Ушбу жараённи расмийлаштириш учун муай­ян турдаги маҳсулотни йўқ қилишга оид қандайдир тартибга солувчи қоидалар мавжуд эмаслиги сабабли Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 25.05.2010 йилда 2106-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган ўхшаш ҳужжатларни қўллаш мумкин.

Корхона раҳбарининг буйруғи билан комиссия тузилади, у яроқсиз товарларни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Унда йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ва усуллари белгиланади. Йўқ қилиш жараёни фотосуратга олинади. Белгиланган тартибда йўқ қилиш амалга оширилгандан кейин комиссия далолатнома тузади. У қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

яроқсиз товарларни йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;

уларнинг номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони (миқдори), ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);

яроқсиз товарларнинг эгаси (моддий жавобгар шахс);

йўқ қилиш усули;

яроқсиз товарларни йўқ қилишда иштирок этган комиссия аъзолари (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими).

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади, товарларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш органлари билан муаммолар юзага келмаслиги учун «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ ўз ҳуқуқингиздан фойдаланиб, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига хат билан мурожаат қилишингиз зарур. Унда нима қанча миқдорда утиллаштирилиши кераклигини кўрсатишингиз лозим. Қўмита мутахассислари экологик экспертиза ўтказиб, чиқиндиларни йўқ қилиш усули ва жойини белгилайдилар ва чиқиндиларни утиллаштириш шартномасини тузиш мумкин бўлган корхонани тавсия этадилар.

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар экологик экспертиза объектлари ҳисобланади. Унинг мақсади режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолият атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ёки шундай таъсир кўрсатаётган бўлса, бундай фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлаш ҳисобланади. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун экологик нормативларнинг лойиҳалари, объектнинг атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисида тайёрланган баёнотни тақдим этишингиз зарур («Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).

Давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун ҳақни корхона тўлайди. Тўлов миқдори фаолият турлари бўйича тоифаларга мувофиқ белгиланади (ВМнинг 31.12.2001 йилдаги 491-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомнинг 23-банди).

Экспертиза натижаларига кўра корхона хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсири (ифлослаш манбалари, чиқиндилар турлари), шунингдек атроф муҳит ифлосланишига ёки инсон соғлиғига таъсир кўрсатишига олиб келиши керак бўлмаган чиқиндилардан халос бўлиш усуллари тўғрисидаги ахборот қайд этилган хулоса берилади.

Шуни ёдда тутиш лозимки, экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 96-моддасига мувофиқ жавобгар бўладилар. Унга кўра, лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз ёхуд унга риоя қилмаган ҳолда рўёбга чиқариш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Надежда Гушчина,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1967 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика