Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 16 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўрнингизда ҳамкорингиз ҳақ тўлади

 

Корхонамиз ҳамкорларга тегишли бинони гаровга қўйиб, банк кредити олди. Кредит ўз вақтида сўндирилмагани сабабли банк унинг таъминотига қўйилган бинони олиб қўйди. Бизда банк кредити бўйича сўндирилмаган кредиторлик қарзи, ҳамкорларимизда асосий воситалар чиқиб кетишидан зарарлар юзага келди.

Корхоналар (кредит олган ва уни ўз вақтида сўндирмаган ҳамда мол-мулкни гаровга берган) гаровга берувчининг чиқиб кетган мол-мулки ҳисобига банк кредити бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ўзаро битим туза оладиларми?

Светлана,

ўқувчингиз.

 

Ҳа, бироқ банк кредити бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида битимни эмас, балки қарздан воз кечиш тўғрисида битимни туза оладилар.

Кўчмас мулк гарови ипотека ҳисобланади ҳамда Фуқаролик кодекси ва «Ипотека тўғрисида»ги Қонун (4.10.2006 йилдаги ­ЎРҚ-58-сон), шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Юқоридаги Қонуннинг 36–38-моддаларидан келиб чиқилса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш учун асослар юзага келганда ипотека тутувчининг талаблари судга мурожаат қилиш йўли билан қондирилади. Суднинг ҳал қилув қарори мол-мулкни кимошди савдоларида сотишга асос бўлади (Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). Кўриб чиқилаётган ҳолатда гаровга қўйилган мол-мулк ҳам шу муносабат билан сотилган эди.

ФКнинг 329-моддасига мувофиқ, мол-мулки гаров мажбуриятини таъминлаш мақсадида сотилган корхона асосий қарздорга қарз суммасини тўлаш ҳақида регресс талаблар қўйишга ҳақли. Бинобарин, банк олдида эмас (банк кредити бўйича қарзингиз сўндирилган), балки қарзингиз учун ўз мол-мулки билан ҳақ тўлаган корхона (бундан кейин – ипотекага берувчи) олдида қарзингиз юзага келган.

Агар ипотекага берувчи сизга регресс талаб қўймоқчи бўлмаса, у қарздан воз кечиш битимини расмийлаштириш йўли билан қарздан воз кечиши мумкин. ФКнинг 348-моддасига мувофиқ, кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади.

Қарздан воз кечиш битими айни кредиторингиз олдидаги қарзни ҳисобдан чиқаришга асос бўлади. Бироқ шуни унутмаслигингиз зарурки, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, қарзнинг ҳисобдан чиқарилиши даромад деб талқин қилинади ва унга солиқ солинади.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1568 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика