Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 06 / Солиқ солиш

2016 йилги солиқ янгиликлари

 

2016 ЙИЛГИ СОЛИҚ ЯНГИЛИКЛАРИ*

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

 

Кодекс 354-«Махсус қоидалар» моддасининг 2015 йилги таҳририда ЯСТ тўловчи корхоналар ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиши тартиби белгиланган эди: улар ҳисобот даври бошланишидан камида 1 ой олдин, янги ташкил этилганлари эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма билдириш тақдим этишлари керак эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 39-банди билан Кодекснинг 354-моддаси 5-қисм билан тўлдирилди, унга кўра Кодекс 352-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма билдириш тақдим этмаган ҳолда ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтишга ҳисобот йили бошланишидан эътиборан ҳақлидир

 

Киритилган ўзгартиришлар аввалги йил якунлари бўйича асосий фаолият тури савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритиш ҳисобланган корхоналарга дахлдордир. 2016 йил 1 январдан улар ёзма билдириш тақдим этмаган ҳолда ҳисобот йили бошидан ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтишга ҳақлилар

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 10-1, 10-2, 10-3-иловаларда белгиланган ЯСТ ставкалари амал қилган эди

 

2016 йилда ЯСТ ставкаси иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари учун 5%гача пасайтирилди (2015 йилда 6% эди). Яъни хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари, шунингдек саноат, қурилиш, матбаа корхоналари, шу жумладан ОАВ таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва компьютер дастурларини ишлаб чиқувчи корхоналар 2016 йилда ЯСТни 5%лик ставка бўйича тўлайдилар. Бунда IT соҳаси корхоналари учун 2016 йилда 5%лик ставкани қўллаш бўйича чекловлар олиб ташланди (2015 йилда уни қўллаш учун IT-дастурларни реализация қилиш ҳажми товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишнинг умумий ҳажмида 80%дан кам бўлмаслиги керак эди).

ЯСТ тўловчи қолган корхоналар учун ЯСТ ставкалари экспорт улушига қараб ставкалар камайтирилиши шарти билан 2015 йилдаги даражада сақланиб қолди (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ–1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича хом ашё товарлари экспорти бундан мустасно).

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТ ставкалари 2015 йилдаги даражада сақланиб қолди. Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сотувчи чакана савдо корхоналари учун ўзгартиришлар киритилди – улар учун жойлашган жойидан қатъи назар, ЯСТ ставкаси 4%ни ташкил қилади (2015 йилда мазкур корхоналар жойлашган жойига қараб табақалаштирилган эди).

Лотереялар ташкил этишни амалга оширувчи корхоналар учун (мазкур фаолият тури доирасида) ЯСТ ставкаси 2015 йилги даражада – 33% миқдорида сақланиб қолди

ЯСТ ставкалари ПҚ–2455-сон Қарорга 10-1, 10-2, 10-3-иловаларда белгиланди

 

Микрофирма ва кичик корхоналар Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (29.06.2000 йилдаги 245-сон ВМҚга 1-илова) 1-иловада кўрсатилган ТИФ ТН кодлари бўйича товарларни экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 25%ини мажбурий сотишлари керак эди

 

245-сон Тартибга 1-иловага ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, мис гуруҳи ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар гуруҳида кодлар аниқлаштирилди, уларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25%и сотилиши мажбурийдир. Масалан, охирги гуруҳдан 0904-коди чиқариб ташланди (Piper туридаги гармдори; Capsicum ёки Pimenta турларидаги мевалар, қуритилган, янчилган ёки майдаланган мевалар). Тегишинча, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мазкур товарлар экспортида валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилинади

 

Ўзгартиришлар ПҚ–2455-сон Қарорга
36-илованинг 18-бандига асосан киритилди

 

2015 йилда кичик корхоналар учун «Автомобиль хўжалиги» тармоғида ходимлар сони 11-25 нафар этиб белгиланган эди (11.10.2003 йилдаги 439-сон ВМҚ)

 

2016 йил 1 январдан кичик корхоналар учун «Автомобиль хўжалиги» тармоғида (фаолият тури коди – 51121) микрофирмалар учун 1-10 нафарлик ходимлар сони сақланиб қолган тақдирда, ходимлар сони 11-50 нафар этиб белгиланди

 

Ходимлар сонига ўзгартиришлар
ПҚ–2455-сон Қарорга 36-илованинг 19-бандига асосан киритилди

 

Имтиёзлар

 

Президентнинг 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон Қарори 1-бандига мувофиқ хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари, шу жумладан савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган даромаддан ЯСТ ставкаси амалдаги ставкага нисбатан 5%га пасайтирилар эди

 

2016 йил 1 январдан мазкур имтиёз бекор қилинди

 

Имтиёз ПҚ–2455-сон Қарорга 36-илованинг 1-бандига асосан ўз кучини йўқотди

 

ПҚ-1050-сон Қарорнинг 3-бандига асосан 2015 йилда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес корхоналари учун ЯСТни тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз амал қилган эди.

Имтиёзни қўллаш тартиби Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес корхоналари учун имтиёз 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Бунда реализация умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ини ташкил этадиган корхоналар ихтисослашган корхоналар деб эътироф этилади

Имтиёзнинг амал қилиш муддати
ПҚ–2455-сон Қарорга 36-илованинг 4-бандига асосан узайтирилди.

Имтиёз мақсадли бўлиб, бўш қолган маблағларни ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, зарур хом ашё ва материалларни харид қилиш, киритилган инвестицияларни қоплаш, шу жумладан кредитларни сўндиришга йўналтирилиши лозим

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 21-иловада белгиланган, ер участкаларининг меъёрий қийматига нисбатан 6% миқдорда ЯЕС ставкалари амал қилган

 

2016 йилда ЯЕС ставкаси 6 баравардан ортиқроққа камайтирилди ва ҳар бир хўжалик бўйича Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланадиган ерларнинг норматив қийматига нисбатан 0,95%ни ташкил қилади

 

2016 йилга ЯЕС ставкалари ПҚ–2455-сон Қарорга 21-иловада белгиланган. ЯЕСни ҳисоблаш мақсадида ерларнинг норматив қиймати Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (18.08.2014 йилдаги 235-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ ҳар йили белгиланади

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ

 

2015 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари ПҚ-2270-сон Қарорга 11, 12-иловаларга мувофиқ амал қилган эди. Солиқ 2015 йил 1 январь ҳолатидаги энг кам иш ҳақи миқдори – 118 400 сўмдан келиб чиқиб белгиланади ҳамда йил давомида ЭКИҲ миқдори ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди

 

2016 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўтган йилдаги даражада сақланиб қолди. Ставкалар бутун йил давомида 2016 йил 1 январдаги энг кам иш ҳақи – 130 240 сўмдан келиб чиқиб белгиланади

 

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари ПҚ–2455-сон Қарорга 11, 12-иловаларда белгиланди

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 22-иловага мувофиқ 8% миқдоридаги ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкалари амал қилган эди

 

2016 йилда солиқ ставкаси ўзгартирилмади ва соф фойдада 8%ни ташкил қилади

 

2016 йилги ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси ПҚ–2455-сон Қарорга 22-иловада белгиланди

 

Кодекс 300-«Солиқни ҳисоблаб чиқариш,

солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби» моддаси 5-қисмининг 2015 йилги таҳририда белгиланишича, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмас эди:

ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар;

ҳисобот даврида солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси
33-банди билан Кодекснинг 300-моддаси 5-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ҳисобот даврида солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар жорий тўловларни тўламайди»

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар, агар ҳисобот чорагида солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараварига тенг ёки ундан ортиқни ташкил қилса, солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашлари лозим. Яъни солиқ тўлаш даврийлигига (ҳар ойда ёки ҳар чоракда) фақат солиқ солинадиган база миқдори таъсир кўрсатади.

Бунда ЯСТ тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун жорий тўловларни тўлашдан озод қилинадилар (Кодекснинг 354-моддаси 2-қисми)

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

Кодекс 302-«Солиқ солиш объекти. Солиқ солинадиган база» моддасига мувофиқ транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш солиқ солиш объекти, бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натура ҳолидаги реализация қилинган ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади

 

2016 йил 1 январдан импорт қилинган углеводород хом ашёсидан хом ашё эгасига қайтариб бериш шарти асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажмлари, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ солиш объектига киритилади.

Бунда қайта ишлаш учун олиб кириладиган хом ашёдан ишланган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича солиқ ставкалари миқдори транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари доирасида шакллантирилади

Қоида ПҚ–2455-сон Қарорнинг 6-банди билан жорий қилинди

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 22-иловада тасдиқланган бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ ставкалари амал қилган:

бензин – 1 л учун 290 сўм / 1 т учун 385 200 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 л учун 290 сўм / 1 т учун 352 400 сўм;

суюлтирилган газ – 1 л учун 200 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 240 сўм

2016 йилда солиқ ставкалари оширилди ва қуйидагиларни ташкил қилади:

бензин – 1 л учун 335 сўм / 1 т учун 445 000 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 л учун 335 сўм / 1 т учун 407 025 сўм;

суюлтирилган газ – 1 л учун 230 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 275 сўм

2016 йилда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ ставкалари ПҚ–2455-сон Қарорга 22-иловада белгиланди

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

 

Кодекснинг 309-«Солиқ даври. Ҳисобот даври» моддасига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари учун солиқ даври календарь йил, ҳисобот даври чорак ҳисобланади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 34-банди билан Кодекснинг 309-моддаси 2-қисмидаги «чораги» деган сўз «ойи» деган сўз билан алмаштирилди

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2016 йил 1 январдан ой ҳисобот даври деб белгиланди

 

Кодекснинг 310-«Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби» моддасига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

ЯИТ ва суғурта бадаллари тўлови ҳар ойда кейинги ойнинг
10-санасидан кечиктирмай амалга оширилар эди

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 35-банди билан Кодекснинг 310-моддаси 3-қисмига ўзгартириш киритилди, унга кўра:

ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Доимий муассасалар томонидан йил якунлари бўйича ЯИТ ва суғурта бадалларига доир ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Бундан ташқари, Кодекснинг 310-моддаси 4-қисмидаги «кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар «ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилди

Ўзгартиришларга мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари учун 2016 йил 1 январдан ҳисобот даври ой (2015 йилдаги чорак ўрнига) деб белгиланди.

Тегишинча, уларни тўлаш муддатлари ҳам ўзгартирилди: ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўланади (2015 йилда кейинги ойнинг
10-санасидан кечиктирмай тўланар эди)

Кодекснинг 311-«Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари» моддасининг 2015 йилги таҳририда белгиланишича, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини йилига ЭКИҲнинг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ихтиёрийлик асосида тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 36-банди билан Кодекснинг 311-моддаси 2-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Бунда деҳқон хўжалигининг бошлиғи суғурта бадалларини мажбурий тартибда, бошқа аъзолари эса, ихтиёрийлик асосида тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади»

Ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан 2016 йил 1 январдан деҳқон хўжаликлари раҳбари суғурта бадалларини мажбурий тартибда тўлаши лозим, хўжаликнинг қолган аъзолари учун ихтиёрий асосда тўлаш тартиби сақланиб қолди. Суғурта бадаллари миқдори ўзгартирилмади

 

2015 йилда ПҚ–2455-сон Қарорга 25-иловада белгиланган ЯИТ ставкалари, ПҚ–2455-сон Қарорнинг 3-банди билан белгиланган суғурта бадаллари амал қилган эди.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликларига – 15%, бошқа тўловчиларга 25%лик ЯИТ ставкалари қўлланилган.

ЯИТ ставкалари «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ва ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун ногиронлар МҲТФидан тегишинча 7 ва 4,7% миқдорида сақланиб қолинган эди. Суғурта бадаллари 7%лик ставка бўйича ушлаб қолинарди

2016 йилда ЯИТ ставкалари сақланиб қолди:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15%;

бошқа тўловчилар учун – 25%.

2016 йилда имтиёзли ЯИТ ставкалари «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ва ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун ногиронлар МҲТФидан тегишинча 7 ва 4,7% миқдорида сақланиб қолди. Суғурта бадаллари ставкаси 7,5%гача оширилди

2016 йилги ЯИТ ставкалари ПҚ-2455-сон Қарорга 25-иловада, суғурта бадаллари ставкалари эса ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-бандида белгиланди

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ, РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ ВА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ, КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди ва унга 23-иловада белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ставкалари ва ажратмалар солиш объектлари амал қилган

 

2016 йилда ажратмалар ставкалари ўзгармади:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 1,6%;

Республика йўл жамғармасига – 1,4%;

бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%

2016 йилги давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ставкалари ва ажратмалар солиш объекти ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди ва Қарорга 23-иловада белгиланди

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 24-иловада белгиланган Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари амал қилган эди

 

2016 йилда Ўзбекистон ҳудудига хорижий давлатлардан автотранспорт воситаларини олиб кирганлик ва транзит қилиш учун йиғим ставкалари асосан 2015 йил даражасида, шу жумладан

Ўзбекистон Республикаси учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 28.09.1999 йилдаги 477-сон ВМҚга мувофиқ ундириладиган 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим сақланиб қолди.

2016 йил 1 январдан автотранспорт воситалари олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганлиги учун ушбу воситаларнинг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан республика ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган йиғим миқдори ўзгартирилди:

автотранспорт воситалари бўйича ихтисослаштирилган савдо тармоқларида ишлаб чиқариш мамлакатидан қатъи назар харид қилинган янги автотранспорт воситалари бўйича йиғим 3%ни ташкил қилади (2015 йилда Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига 3%лик, қолган автотранспорт воситалари учун 6%лик йиғим қўлланилган эди);

фойдаланилган автотранспорт воситалари бўйича йиғим ставкалари транспорт турлари ва фойдаланиш муддатларига қараб табақалаштирилди

2016 йилги йиғим ставкалари ПҚ-2455-сон Қарорга 24-иловада, шунингдек ВМнинг 11.01.1995 йилдаги 11-сон, 28.09.1999 йилдаги 447-сон, 17.12.2008 йилдаги
274-сон қарорларида белгиланган

 

Имтиёзлар

 

2015 йилда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз тақдим этилган эди. Имтиёз Президентнинг ПҚ-1050-сон Қарори 3-банди ва 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига асосан амал қилган

 

Мазкур корхоналар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бунда имтиёзни қўллаш мақсадида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотувнинг умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ини ташкил этадиган корхоналар киритилади

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати
ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 4-бандига асосан узайтирилди

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 19.01.2016 йилдаги 3 (1119), 26.01.2016 йилдаги 4 (1120), 2.02.2016 йилдаги 5 (1121)-сонларида.

Прочитано: 4242 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика