Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 06 / Амалий бухгалтерия

Баллар тўплаб, товарни сотиб олди

 

Савдо корхонаси 100 000 сўмга товар сотиш чоғида харидорга 1 000 балл ҳисоблайди (1 балл 1 сўмга тенглаштирилади). Ушбу баллардан фақат товар харид қилишда фойдаланиш мумкин.

Муайян суммада товар харид қилишга харидорга баллар ҳисоблаб ёзиш чоғида бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай? Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин?

С.Миразизова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Аввалги харидлар учун харидорларга кейинги харидлар қийматининг бир қисмини тўлаш мумкин бўлган балларни ҳисоблаб ёзиш сотувчи берадиган чегирмалар шаклларидан биридир. Харидор учун чегирманинг амалий қиймати у товар учун тўлаши керак бўлган сумманинг камайишида кўринади.

Муддатидан олдин тўлаш натижасида ёки катта ҳажмда харид қилиш натижасида ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра пул чегирмаси тақдим этиш имконияти 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-бандида назарда тутилган. Сизнинг ҳолатда харид суммаси тўғрисидаги шартга риоя этилганда аввалги харидлардан олинган баллар ҳисобига (суммасига) жорий харидга ҳақ тўлаётганда чегирма тақдим этилади.

Солиқ кодексининг 357-моддасида белгиланишича, баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи чегирмадан фойдаланганда солиқ тўловчи (сотувчи) ялпи тушумга тузатиш киритиши мумкин. Тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш баҳо ўзгарган ва харидор чегирмадан фойдаланган солиқ даврида амалга оширилади.

Ҳар бир харидор бўйича балларни жамғариш (ҳисоблаб ёзиш) бухгалтерия ҳисобидан ташқари махсус ҳисоб регистрларида инобатга олинади. Бухгалтерия ҳисобида улар баллардан фойдаланиш пайтида акс эттирилади.

Бухгалтерия ҳисобида харидорларга пул чегирмалари 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» махсус контр-пассив ҳисобварағида акс эттирилади. Унинг дебет обороти маҳсулот, товарларни реализация қилиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадларни камайтиради (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг 379-банди). 9050-ҳисобварақ дебетига сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда киритилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Товарларни реализация қилишдан даромадлар акс эттирилди

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Товар реализация қилинди

 

99 000

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»,

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Харид қийматидан чегирмалар тақдим этилди – тўпланган баллардан фойдаланилди

 

1 000

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳисобот даври охирида 9050-ҳисобварақ ёпилди

 

1 000

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2025 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика