Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 06 / Амалий бухгалтерия

Авиакасса валютани сотади

 

Авиачипталар сотиш билан шуғулланадиган кичик корхона валюта тушумининг 50%ини сотишдан озод қилинадими?

Н.Иванова,

фирма бош бухгалтери.

 

– Йўқ, авиакасса валютани мажбурий сотишдан озод қилинмайди.

Ўзбекистонда авиачипталарни реализация қилиш миллий ҳамда хорижий авиаташувчилар билан агентлик битими асосида амалга оширилади. Авиакасса фақат авиаташишларни сотиш бўйича агент бўлиб чиқади, авиакомпаниялар хизматларни етказиб берувчи ҳисобланади. Авиакомпаниялар агентлари учун махсус тартиб амал қилади.

Ўзбекистонда хорижий авиакомпанияларнинг авиачипталарини реализация қилиш ваколатхоналар, уларнинг агентлари ва ёрдамчи агентлари томонидан амалга оширилади ҳамда Хорижий авиакомпаниялар ваколатхоналари томонидан давлат солиқ хизмати органларига ахборот тақдим этиш ва маблағларни репатриация қилиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 1.08.2011 йилдаги 224-сон Қарорига 1-илова) билан тартибга солинади. Унинг II бўлимида авиаташишларни сотишдан олинган маблағларни қайд этиш ва ишлатиш тартиби белгиланган. Унда назарда тутилишича, ваколатхоналар ва агентлар томонидан авиаташишларни сотишдан миллий ва хорижий валютадаги барча тушум уларнинг банк ҳисобварақларига қайд этилади. Авиаташишларни сотишдан олинган барча тушумни агентлар уларнинг банк ҳисобварақларидан, агентнинг воситачилик ҳақларини чегирган ҳолда, Ўзбекистон банкларида очилган ваколатхоналар ҳисобварақларига ўтказилади ва мажбурий сотилмайди.

Агент ўз ҳақини тўлов валютасида ушлаб қолади. Хорижий валютада олинган ҳақнинг 50 фоизи ваколатли банкка мажбурий сотилиши керак.

Миллий авиакомпанияларнинг авиачипталари реализация қилинишига ҳам худди шундай талаблар қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий авиаташувчиларнинг авиаташиш хизматларини реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 28.06.2013 йилдаги 189-сон Қарорига 1-илова) 4-бандига кўра, Ҳаво қатнови бош агентлиги (ҲҚБА) ДУК агентларининг авиаташишларни сотишдан Ўзбекистон миллий валютаси ҳамда хорижий валютадаги тушуми уларнинг банк ҳисобварақларидан ҲҚБА ДУК ҳисобварақларига бўнак ҳисобига, агентга тегишли воситачилик ҳақини чегирган ҳолда, ўтказилиши мумкин. Унга тегишли воситачилик ҳақини ҲҚБА ДУК агентининг ўзи тўлов валютасида ушлаб қолади. У хорижий валютада олган ҳақдан хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка 50 фоизи мажбурий сотилиши керак.

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2387 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика