Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 06 / Амалий бухгалтерия

Ҳамма харажат ҳам ҳисобга олинавермайди

 

Бизнинг доимий муассасамиз бўлиб, у товарларни воситачилар орқали сотиш фаолияти билан шуғулланади. Унга товарларни хорижий етказиб берувчилар етказиб беришади.

Хорижий етказиб берувчиларга тўловларни доимий муассасанинг харажатларига киритиб, йил охирида уларни «Доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар» устунида акс эттириш мумкинми?

Ю.Платонова,

КК бош бухгалтери.

 

– Норезидентнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси деганда норезидент республика ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. Шунингдек Ўзбекистонда ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади. «Доимий муассаса» тушунчаси фақат солиқ соҳасидаги мақомни аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас (Солиқ кодексининг 20-моддаси). Бундан келиб чиқадики, доимий муассасанинг ўзи юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли товарларни олди-сотди шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга эмас. У мазкур доимий муассасани Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказган норезидент номидан иш юритади.

Доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш юридик шахс – фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.

Ушбу аризага шартнома ёки юридик шахс – норезидент номидан Ўзбекистон Республикасида иш юритиш учун берилган ишончнома, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши доимий муассаса ташкил топишига олиб келадиган шартнома илова қилинади (Солиқ кодексининг 80-моддаси).

Солиқ инспекциясида рўйхатга олинган шартнома асосида доимий муассаса ЎзР норезидентининг фойда солиғини ҳисоблаб чиқади ва тўлайди. Унга доир солиқ солинадиган базани аниқлашда товарларни реализация қилишдан олинган даромаддан уларни олиш ва ЎзРдаги омборга товарлар етказиб бериш харажатларини чегириш мумкин, бунинг учун товарлар реализацияси норезидентга мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган омборлардан (шу жумладан божхона омборларидан) амалга оширилиши шартига амал қилиш лозим.

Бундай норезидентнинг харажатларига Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширишдан олинган даромадлари билан бевосита боғлиқ бўлган, улар республикада ёки унинг ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар, барча турдаги харажатлари киради (Солиқ кодексининг 154-моддаси).

Агар товарлар Ўзбекистонда жойлашган ва норезидентга тегишли бўлган у ижарага олган ёки бошқача тарзда фойдаланаётган омборлардан (шу жумладан божхона омборларидан) реализация қилинса, солиқ солинадиган база реализация қиймати билан товарларни Ўзбекистондаги омборга етказиб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда товарларни сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 154-моддаси).

Баъзи ҳолларда товар учун тўлов уни харид қилиш харажатларига тенг бўлмайди.

 

МИСОЛ. Донаси 2 000 ш.б. нархда 100 дона товар сотиб олинди. Етказиб берувчига унинг учун 100% бўнак тўлови тўланди (200 000 ш.б.). Ҳисобот даврида 80 дона товар 2 100 ш.б.дан сотилди. Фойда солиғини ҳисоблашда сотилган товарни, яъни 80 дона товарни харид қилиш харажатларнигина чегириш мумкин.

 

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, норезидентнинг Ўзбекистондаги фаолиятидан даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари унинг даромадидан чегирилмайди. Товарларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим. Солиқ кодексининг 154-моддасида чегирилмайдиган даромадларнинг бошқа моддалари ҳам кўрсатиб ўтилган.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика