Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 06 / Бухгалтерга ёрдам

Қайта баҳолаш: уч йилда бир мартами ёки ҳар йилими?

 

2002 йилдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили 1 январдаги ҳолатга кўра асосий воситаларини мажбурий қайта баҳолар эдилар (ВМнинг 31.12.2001 йилдаги 490-сон Қарорининг 12-банди). Бироқ 2014 йилдан бошлаб кичик бизнес субъектлари уни ҳар йили эмас, балки уч йилда бир марта ўтказишлари мумкин бўлди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорининг 6-банди). Навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш муносабати билан бухгалтерларда мазкур тартиб-таомил билан боғлиқ саволлар юзага келади. Хусусан, кўпчиликни ҳисобварақлар бўйича қайси қолдиқларни қайта баҳолаш кераклиги қизиқтиради. Уч йилнинг ҳар йили учун алоҳида-алоҳидами? Ёки учинчи йилнинг тугаши биланоқ қолдиқларни олиб, уларни қайта баҳолашнинг ўзи кифоями, деган саволлар туғилади.

 

Нималарни қайта баҳолаймиз?

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ қуйидагилар қайта баҳоланади:

1) асосий воситалар (0100-ҳисобварақ);

2) ўрнатиладиган ускуналар (0700-ҳисобварақ);

3) тугалланмаган қурилиш объектлари (0810-ҳисобварақ);

4) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0310-ҳисобварақ).

Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

1) ер участкалари, қонунчиликда белгиланган тартибда хусусийлаштирилганлари бундан мустасно;

2) табиатдан фойдаланиш объектлари.

 

Қайта баҳолаш қандай ўтказилади

1 январь ҳолатига қайта баҳолаш корхонанинг хоҳишига кўра асосий воситаларнинг турлари бўйича табақаланган индексларни қўллаган ҳолда дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш (индексли усул) йўли билан ёхуд ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш (бевосита қайта баҳолаш усули) йўли билан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекслари ҳар йили 31 декабрга қадар Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва корхоналар эътиборига етказилади*.

Объектларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати билан бир вақтда йиғилган амортизация суммаси (0200-ҳисобварақ), шу жумладан эскириш тўлиқ ҳисобланган объектлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: индексли усулда – асосий фондлар қиймат ўзгаришининг тегишли индексларига, бевосита қайта баҳолаш усулида эса – қайта баҳолангунга қадар қийматга нисбатан қайта баҳолангандан кейинги тиклаш қиймати нисбатидан келиб чиқиб ҳисобланган қайта ҳисоблаш коэффициентига. Кейинчалик ҳисобланган амортизация қайта баҳоланган қийматдан келиб чиқиб амалга оширилади.

 

Қачон қайта баҳоланади

Энди қайта баҳолаш даврийлигини аниқлаштириб оламиз. Агар кичик корхона аввалги қайта баҳолашни 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра (яъни 2013 йилнинг январь ойида) ўтказган бўлса, кейинги қайта баҳолаш 2016 йилнинг 1 январига (яъни 2016 йилнинг январь ойида) ўтказилиши лозим. Агар у 2014 йилнинг январь ойида ўтказилган бўлса, у ҳолда 2017 йилнинг январь ойида кейинги қайта баҳолаш ўтказилади. Шу тариқа, ушбу 2016 йилда аввалги қайта баҳолашни 2013 йилнинг январь ойида ўтказган кичик бизнес субъектлари қайта баҳолашни ўтказадилар.

 

Қайси қолдиқлар қайта баҳоланади

Кичик бизнес бухгалтерларида қайта баҳолашни 3 йилда бир марта ўтказилиши муносабати билан қуйидагича савол туғилади: ҳисобварақлар бўйича қайси қолдиқларни – 3 йилдаги ҳар бир йил охирига алоҳида-алоҳида ёки охирги йилнинг охирига қайта баҳоланади? Жавоб шундай: қайта баҳолаш йили охирига қолдиқларни қайта баҳолаш керак. 2016 йилнинг январь ойида қайта баҳолашни ўтказаётганлар фақат 1.01.2016 йилги ҳолатга кўра ҳисобварақлар бўйича қолдиқларни қайта баҳолашади.

 

3 йил учун қайта баҳолашга мисол келтирамиз

 

Асосий воситаларнинг номи

 

Сотиб олиш санаси

 

1.01.2016 йилга бошланғич қиймати

 

1.01.2016 йилга жамланлан эскириш

 

Қайта баҳолаш индекслари

 

Қайта баҳоланган қиймат (3-устун х 5-устун х 6-устун х
7-устун)

 

Қайта баҳоланган эскириш (4-устун х 5-устун х 6-устун х 7-устун)

 

1.01.2014 йилга

 

1.01.2015 йилга

 

1.01.2016 йилга

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

Металл кесувчи дастгоҳ

 

1993 йил

 

510 000

 

510 000

 

1,007

 

1,000

 

1,0000

 

513 570

 

513 570

 

Компьютер

 

2015 йил I чорак

 

6 000 000

 

2 200 000

 

 

 

1,000

 

6 000 000

 

2 200 000

 

Мебель тўплами

 

2012 йил

 

1 150 000

 

730 000

 

1,070

 

1,047

 

1,052

 

1 355 327

 

860 338

 

 

 

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирамиз

Бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолаш натижаси қуйидагича акс эттирилади:

асосий воситалар (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети – асосий воситалар объектларининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;

асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити (0200) – асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи кредити – асосий фондлар объектининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига.

Мисолимизда келтирилган маълумотлар бўйича бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

Асосий воситаларнинг номи

 

Сумма, сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Металл кесувчи дастгоҳ

 

3 570 (513 570 –
510 000)

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Компьютер

 

-

 

-

 

-

 

Мебель тўплами

 

130 338 (860 338 – 730 000)

 

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

 

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

74 989 (1 355 327 – 1 150 000 – 130 338)

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

 

 

Балансда қандай акс эттирамиз

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий давр учун акс эттирилади. Демак, 2016 йил январь ойида ўтказилган қайта баҳолаш натижалари 2016 йил учун тузилаётган ҳисоботда (чораклик ҳисобот тузувчилар учун 2016 йил I чораги учун ҳисоботда ) акс эттирилади, бироқ 2015 йил учун ҳисоботда акс эттирилмайди.

Шу боис асосий воситаларнинг қиймати 2015 йил учун молиявий ҳисоботда йил охирига қайта баҳолашсиз акс эттирилади. 2016 йил учун молиявий ҳисоботда эса у йил бошига қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. Аввалги йил охири ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг бундай номувофиқлиги 2016 йил учун молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида тушунтирилиши лозим.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

 


*«Норма маслаҳатчи» газетасининг 5.01.2016 йилдаги 1 (1117)-сонига қаранг.

Прочитано: 7306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика