Norma.uz

Қурилиш масканлари ёнғиндан ҳимояланганми?

 

Маълумки, «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга (30.09.2009 йилдаги ЎРҚ-226-сон, кейинги ўринда – Қонун) биноан бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чоғида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хусусан иморат қурувчилар ва қурилиш ташкилотлари зиммасига ҳам юклатилади.

 

Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши раҳбарларнинг зиммасидан масъулиятни соқит қилмайди (Қонуннинг 12-моддаси).

Маълумки, қурилиш объектларида ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ана шу мақсадда биз томондан қурилиш масканларида ўтказиладиган ўрганишларда асосий эътибор объектлардан энг яқин ёнғин хавфсизлиги қисмигача бўлган оралиқ масофадан келиб чиққан ҳолда қўшимча ёнғин ўчириш техникаси билан таъминланиш, ёнғинга қарши сув сиғимлари, уларни доимий сув билан таъминлаш мақсадида сув манбалари ташкил этилганлиги, ташқи ёнғин ўчириш ер ости гидрантлари, ички ёнғин ўчириш кранлари ва улардаги сув босимини кўтариш учун ёнғинга қарши насосларнинг кўзда тутилганлиги, биноларни ёнғин ўчириш ва ёнғиндан хабар бериш мосламалари ҳамда ёнғин ҳақида кишиларга хабар бериш тизимларининг кўзда тутилганлиги каби масалаларга қаратилади.

Ўтган йиллар давомида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги қурилиш масканларида ёнғин ёки шу билан боғлиқ бошқа нохуш ҳолатларнинг қайд этилмаганлиги вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Меъёрий-техника экспертиза гуруҳи томонидан олиб борилаётган ташкилий тадбирларнинг самараси десак бўлади.

Об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида қурилиш объектларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жиддийроқ риоя қилиш талаб этилади. Шунинг учун ёнғин чиқиши олдини олиш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилаётган масканларга алоқадор бўлган барча мансабдор шахслар, пудрат ташкилотларининг раҳбарлари, қурилиш раҳбарлари, буюртмачилар, қурилиш жойларида меҳнат қилаётган қурувчиларга қуйидаги эслатмани ҳавола этишни лозим топдик:

● ётоқ вагонларида қўлбола ва но­стандарт электр иситиш асбобларидан фойдаланманг!

● тармоққа уланган электр асбобларини назоратсиз қолдирманг;

● бино ва иморатларнинг ичида очиқ оловдан фойдаланманг;

● пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни олиб бориш учун фақат ихтисослик гувоҳномасига эга бўлган шахсларни жалб қилинг;

● носоз ёки изоляцияси бузилган сим ва кабеллардан фойдаланманг;

● иситиш ёки қуритиш учун стандартга мос бўлмаган (қўлда ясалган) иситиш электр асбобларини ишлатманг;

● электр симлари ва кабелларининг изоляция қилинмаган учларини кучланиш остида қолдирманг;

● электр симларни металл конструкцияларга тегиб кетишига йўл қўйманг;

● кучланиш остида бўлган электр асбоб-ускуналарини қаровсиз қолдирманг;

● стационар ёритгичларни кўчма қўл чироқлари сифатида ишлатманг;

● носоз розетка, рубильник, тармоқлантириш қутилари ва бошқа электр асбобларидан фойдаланманг;

● ролик, виключатель, розеткаларга кийим-бош илманг;

● электр чироқларни қоғоз, мато, бошқа ёниб кетадиган нарсалар билан ўраб қўйманг;

● чироқларни ёнувчан ва ёниши осон бўлган буюмлар ёнига 0,5 метрдан яқинга қўйманг;

● электр тармоқлари учун телефон ва радио симларини ишлатманг;

● электр ҳимоя учун ягона ўлчамга келтирилмаган, қўлда ясалган ҳимоялагич (предохранитель)дан фойдаланманг;

● электр асбоб-ускуналарни электр ҳимоя аппаратларисиз уламанг;

● электр тармоқлари ва электр симларини ёнувчан материал билан қопланган том, бостирмалар, тахланган материаллар устидан ўтказманг;

● газ пайванд ишларини бажаришда носоз ускуналардан фойдаланманг;

● янги бўялган, бўёғи тўлиқ қуримаган конструкцияларни кесманг, пайванд қилманг;

● пайвандлаш электр кабелининг юқори босимдаги газ баллонларига тегиб кетишига йўл қўйманг;

● ёнувчан ва тез алангаланадиган газ ва суюқликлар сақланган цистерна, бак, резервуарларни ювиб, буғламасдан туриб очиқ оловда иситманг, кесманг ва пайванд қилманг;

● ёпиқ хона ва сиғимлар ичида бир пайтда газ пайвандлаш ва электр пайвандлаш ишлари бажарилишига йўл қўйманг.

 

Мансур МИРЗАХЎЖАЕВ,

Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, майор.

Прочитано: 2140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика