Norma.uz

Ишлар режаси доирасида

 

Мен 50 йил аввал қурилган кўп квартирали уйда яшайман. Квартирадаги батареялар, қувурларни алмаштиришга қарор қилдим. Квартирани таъмирлаш бўйича қандай харажатларни умумий мол-мулкни сақлашга доир мажбурий бадаллар ҳисобига қоплаш мумкин?

С.Нурмуҳамедова.

 

– ХУМШ уй-жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ҳисобига сақлаши шарт бўлган умумий мол-мулк рўйхатини «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ­ЎРҚ-32-сон, бундан кейин Қонун) 28-моддаси белгилайди. Уларга кўп квартирали уйнинг умумий жойлари (холлар, коляскахоналар, ахлат камералари жойлари ва ҳоказо); таянч ва тўсиқ конструкциялар (деворлар, тўсинлар, балконлар, лоджиялар конструкциялари, пештоқларнинг шишалар билан қопланиши ва ҳоказолар); квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар; зинапоялар (йўлакдаги, ташқи, бинога киришдаги); лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари); даҳлизлар; техник қаватлар; ертўлалар; чердаклар; томлар; уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари; жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар киради.

Квартира ичидаги иситиш тизимлари (устунлар) бирдан ортиқ жойга хизмат қилади, шу сабабли муайян механизмга риоя этилганда ширкат уларни алмаштириш харажатларини қайта ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Батареяларга келсак, улар сизнинг хусусий мулкингиз ҳисобланади, чунки фақат сизнинг квартирангизга хизмат кўрсатади. Ушбу ҳолда уларни алмаштиришга харажатлар учун компенсация талаб қилиш қонуний эмас.

Шуни назарда тутиш лозимки, айрим ҳолларда Қонуннинг ­30-моддасида жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш мумкинлиги назарда тутилган. Қайта ҳисоб-китоб қилишнинг мумкинлигини умумий йиғилиш қарори ва ХУМШ устави белгилайди. Умумий йиғилиш мажбурий бадалларнинг йиллик ҳисобланмаси қандай қисмини ишларнинг бошқа турлари билан алмаштириш мумкинлигини белгилаши керак. Қонуннинг 30-моддаси фақат режалаштирилган ишларга қўлланиши кераклигини билиш муҳимдир. Агар ХУМШ, мисол учун, квартирадаги устунлар алмаштирилишини қайта ҳисоб-китоб қилса, бу иш эса режалаштирилган бўлмаса, ширкатга режадаги тадбирларни бажаришга маблағлар етишмай қолади.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1634 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика