Биз ўз уйимизда яшаймиз ва газ истеъмолига ҳисоблагич бўйича тўлаймиз. Илгари олдиндан эмас, балки фойдаланилган газ учун ҳар чоракда тўлардик. Энди эса бизга тўловни ҳар ойда тўламаганимиз учун пеня ҳисоблашди. Инспектор пеняни газнинг ўртача истеъмоли бўйича ҳисоблаб ёзмоқда. У қандай ҳисоблаб ёзилиши керак?
Ю.Погосова.
– Чакана истеъмолчига табиий газ етказиб бериш шартномасига (бундан кейин – Шартнома) кўра, чакана истеъмолчи олинган газ учун тўловни ҳар бир ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида амалга ошириши керак (Шартноманинг 6.2-банди). Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолда у газ таъминоти ташкилотига муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ унинг 50%идан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди (Шартноманинг 8.3-банди).
Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.