Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги йилдан алкоголли маҳсулотлар нархи ўзгаради

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги Қарорига (23.12.2009 йилдаги 327-сон) асосан алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) (кейинги ўринларда – алкоголли маҳсулотлар) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилган.

 

Мазкур Қарорнинг 2-бандига мувофиқ, алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарори» (АВ томонидан 10.12.2015 йилда 2738-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.

Ушбу қарор 2016 йилнинг 1 январидан кучга киради ва унга мувофиқ алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги миқдорларда белгиланди:

 

Сотилаётган товарнинг номи

 

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархлари

 

Энг кам чакана нарх

 

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

4 500

 

5 400

 

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

13 900

 

16 700

 

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

10 500

 

12 600

 

 

Бунда ҳар бир сиғимдаги алкоголли маҳсулотнинг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 1 литр тайёр маҳсулот учун белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан келиб чиққан ҳолда мутаносиб равишда белгиланиши лозим.

 

Масалан:

 

Сотилаётган товарнинг номи

 

Сотилаётган маҳсулот сиғими (литрда)

 

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи (сўмда)

 

Чакана савдо корхоналарининг энг кам чакана сотиш нархи (сўмда)

 

Вино

 

0,25

 

1 125

 

1 350

 

Вино

 

0,5

 

2 250

 

2 700

 

Вино

 

0,7

 

3 150

 

3 780

 

Коньяк

 

0,25

 

3 475

 

4 175

 

Коньяк

 

0,5

 

6 950

 

8 350

 

Коньяк

 

0,7

 

9 730

 

11 690

 

Ароқ ва бошқа алкоголли ичимликлар

 

0,25

 

2 625

 

3 150

 

Ароқ ва бошқа алкоголли ичимликлар

 

0,5

 

5 250

 

6 300

 

Ароқ ва бошқа алкоголли ичимликлар

 

0,7

 

7 350

 

8 820

 

 

 

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юқоридаги қарорда белгиланган энг кам нархлардан паст нархларда сотилиши мумкин эмас. Бу нархлар 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига ишлаб чиқарувчи ҳамда чакана савдо корхоналаридаги алкоголли маҳсулотларнинг қолдиқларига ҳам тегишлидир.

Алкоголли маҳсулотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотганлик учун ушбу маҳсулотларни тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналарга ҳамда чакана савдо корхоналарига нисбатан тегишли жарималар қўлланилади, айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Жумладан:

Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон Қарорига 1-илова) 49-бандига кўра, алкоголли маҳсулотлар қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, бундай маҳсулотларни тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:

алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 баравари миқдорида;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда – алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарган корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 300 баравари микдорида.

Ушбу жарима суммаларини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Чакана савдода алкоголли маҳсулотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотилганлик ҳоллари аниқланганда, Президентнинг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон) мувофиқ қоидабузар юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, ЭКИҲнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Шу муносабат билан юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш мақсадида алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва улар савдоси билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарларига 2015 йилнинг 31 декабрь ҳолатига (реализация тугаганидан кейин) тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари ва нархларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

 

Давронбек ҚУРБОНОВ,

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2044 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика